1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръон ошиқлари Бухорода

14:17 / 15.08.2023 1431 pdf Ўқиш режими + -

Бухорои шарифдаги 500 йиллик тарихга эга Мир Араб олий мадрасаси таркибида «Қуръони Карим ва тажвид» курси очилгани юртимиздаги кўплаб мўмин-мусулмонларни хурсанд қилди. Курсга нафақат бухоролик, балки юртимизнинг турли ҳудудларидан Қуръон шайдолари келиб таълим олмоқда. Улар орасида ёши улуғ ҳамюртларимиз ҳам борки, уларнинг ихлоси, муҳаббати ва ғайрати таҳсинга сазовор.


Хусусан, мазкур таълим муассасасидаги «Қуръон ва тажвид» курсида таҳсил олаётган навоийлик Ҳазрат бобо Султонов (84 ёшда) гуруҳда энг аълочилардан. У Навоийдан қарийб 100 километр масофани босиб келади. Ҳар дарсда фаол қатнашади. Бирор дарсни қолдирмайди, балки дарс бошланишидан камида бир соат олдин келиб кутиб ўтиради. Дарсдан ташқари вақтларда ҳам қўшимча дарс олишга ҳаракат қилади.


Яна бир ана шундай фаол тингловчилардан бири андижонлик Абдулазиз бобо Деҳқонов (66 ёшда) айнан Мир Араб олий мадрасасида очилган «Қуръон ва тажвид» курсида ўқиш учун Андижондан Бухорога келиб, ижарада яшаб, курсни муваффақиятли тамомлагач, сертификат олди. Илм олишга ҳарис бўлган отахон шу билан тўхтаб қолмай, мустақил равишда Қуръони Каримни тажвид қоидасига тўлиқ риоя қилган ҳолда бошидан охиригача ўқишга киришди ҳамда Каломуллоҳнинг охирги беш порасини Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида ўқиб тугатиб, хатм қилишга муваффақ бўлди.


Шунингдек, Хоразм вилоятидан келган 73 ёшли Ражаб бобо Рўзматов ҳам Каламуллоҳга бўлган муҳаббати, кучли иштиёқи билан ёшларга намуна бўлмоқда.


Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», деганлар. Шундай экан, мўмин киши туғилганидан то сўнгги нафасигача илм талаб қилиши лозим. Зеро, илм икки дунё саодатига эришиш калитидир.

Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон киши хоҳ ерда бўлсин, хоҳ у самода бўлсин, ҳалол ҳисобланган ризқлардан истеъмол қилиш буюрилган. Жорий йил сентябрь ойида Бирлашган Араб Амирлиги давоми...

2753 16:30 / 08.07.2019
Ўзбeкистон мусулмонлари идораси Имом Бухорий номидаги Тошкeнт ислом институти ва Россия фeдeрацияси Москва шаҳар Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний давоми...

1774 18:24 / 16.01.2024
Янги Зелландиянинг Крайстчерч шаҳридаги Нур ва Линвуд масжидларида 51 кишининг ҳаётига зомин бўлган террорчилик лавҳалари акс этган видео тасвирни ижтимоий давоми...

2625 16:40 / 19.06.2019
Ушбу тадбир 2019 йилнинг 9ndash14 март кунлари бўлиб ўтади. Унда 29 та Ислом ва Европа давлатларидан жами 30 нафар иштирокчи қатнашади, деб хабар беради El Ray ахборот давоми...

1860 08:45 / 19.02.2019
Аудиолар

211021 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130280 14:35 / 11.08.2021