1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қримда тўрт юзга яқин масжид ва мадрасалар қайта тикланди

17:00 / 31.07.2023 1786 pdf Ўқиш режими + -

Охирги саккиз йил ичида Қримда тўрт юзга яқин масжид ва мадрасалар қайта тикланди. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний ассамблеяси муфтийси Альбир Крганов Россия-Африка иқтисодий ва гуманитар форумида маълум қилди.


«Охирги саккиз йил ичида Қримда тўрт юзга яқин масжид ва мадрасалар қайта тикланди ва очилди», - дейди муфтий.


Унинг таъкидлашича, Россия кўп миллатли жамиятда ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр.


Муфтий ўз нутқи давомида: «Россиянинг барча ҳудудларида масжид ва мадрасалар борлигини қўшимча қилди. Ислом Россияда ҳукмрон дин бўлмаса-да, унинг тарқалишига ҳеч ким тўсқинлик қилмайди», дея таъкидлади. — Қолаверса, кейинги пайтда диний идораларнинг давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлиги сезиларли даражада мустаҳкамланиб, натижада динга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, муқаддас китобларимиз, жумладан, Қуръони Каримни ҳимоя қилиш, мусулмонларнинг эътиқоди ва виждонини ҳимоя қилишга қаратилган қатор қонунлар қабул қилинди.


27-28 июль кунлари «Тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт учун» шиори остида Санкт-Петербургда Expoforum иқтисодий ва гуманитар форум бўлиб ўтди. Шу билан бир қаторда иккинчи Россия-Африка саммити ҳам ўтказилди. Ушбу тадбирлар Росконгресс жамғармаси томонидан ташкил этилди.

Мавзуга оид мақолалар
Шайх Абду Али Идрис оға Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кекса хизматчиларидан бири эди.У киши Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи давоми...

1971 16:23 / 22.11.2023
Канаданинг Алберта штатидаги Airdrie шаҳрида мусулмонлар биринчи масжид қуриш учун ер сотиб олдилар. Бу ҳақда сbc га таяниб, iqna нашри хабар беради.Ҳозиргача бу ерда давоми...

2109 10:30 / 26.12.2019
1924 йил 18 август бундан 101 йил олдин ndash Татаристон, Бошқирдистон ва Туркистон уламоларидан ташкил топган шарафли соқчилар кузатувидаги махсус поезд Усмон давоми...

1062 15:08 / 18.08.2025
.Томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирамиз,, деди президент ИҲТ саммитидаги нутқида. Ўзбекистон раҳбари Фаластин халқи мустақил давлат давоми...

1412 13:34 / 09.11.2023