1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев яна бир бор Ғазодаги воқеаларга муносабат билдирди

13:34 / 09.11.2023 1337 pdf Ўқиш режими + -

«Томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирамиз», деди президент ИҲТ саммитидаги нутқида. Ўзбекистон раҳбари Фаластин халқи мустақил давлат қуришга ҳақли эканини яна бир бор таъкидлади. Шавкат Мирзиёев, шунингдек, афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга ва расмий Кобулни минтақавий интеграцияга жалб қилишга чақирди.


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқида Ғазо секторида давом этаётган уруш ҳақида сўз юритди.


«Глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган Яқин Шарқдаги Фаластин-Исроил уруши барчамизда катта ташвиш уйғотмоқда. Минг афсуски, бу қонли низо оқибатида аввало тинч аҳоли вакиллари, айниқса, аёллар, болалар ва кексалар кўплаб қурбон бўлмоқда. Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олмоқда.


Қарама-қаршиликнинг кенг кўламли низога айланиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз.


Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз», – деди президент.


Ўзбекистон раҳбари Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга чақирди.


«Шунингдек, бугунги саммит ташкилотимиз аъзоларидан бири бўлган Афғонистон иштирокисиз ўтаётганига диққатингизни қаратмоқчиман.


Асрлар давомида бизга ён қўшни бўлган кўпмиллатли Афғонистон халқини бугунги мураккаб муаммолари қаршисида ёлғиз қолдириб бўлмайди. Ушбу мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига фаол жалб этиш барқарор тараққиётимизнинг ажралмас ва зарурий шартидир.


Барчангизни афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни кўпайтиришга, ушбу мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жамоавий масъулият ва мақбул механизмлар асосида ҳал этишга чақираман»,– деди Шавкат Мирзиёев.

 

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 10 август, чоршанба куни соат 1500 да .Hilol nashr, нашриётининг мажлислар залида таниқли ёш олимларимиздан Маҳмуд Усмон билан .Фиқҳнинг кундалик ҳаётимиздаги ўрни, давоми...

3676 23:23 / 05.08.2022
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан .Олий даражали Имом Бухорий, ва .Имом Бухорий, орденларининг яратилиш тарихи ҳамда ушбу олий мукофотнинг илк давоми...

910 14:32 / 07 май
Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда давоми...

1498 10:11 / 08.01.2024
Саудия Арабистони ички бозорни ривожлантириш учун Ислом қонунлари сукук деб ҳам аталади асосида миллиардлаб долларлик облигациялар чиқаришни давоми...

2230 13:03 / 16.08.2023
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021