1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Эслатма: Ашуро куни оиласига кенглик қилиш

11:56 / 27.07.2023 2181 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар:


"مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَائِرِ سَنَتِهِ" (روَاهُ الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ)


«Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади».
Имом Байҳақий ривоятлари.


Имом Суфён Саврий роҳматуллоҳи алайҳ: «Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик» – деганлар.


Суфён ибн Уяйна роҳматуллоҳи алайҳ: «Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик», – деганлар.


Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё ила ҳаё қилинглар, дедилар..Эй Аллоҳнинг давоми...

2835 10:30 / 11.12.2018
Кўринишидан ўғирланган ёки тортиб олинган молни сотиб олиш мумкинмиЖавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Кўринишидан ўғирланган ёки тортиб олинганлиги маълум давоми...

7028 15:30 / 13.01.2019
Хаворижлардан бири Ҳасан Басрийнинг мажлисига келар, ёмон гаплар ёки қилиқлар билан беодоблик қилиб, мажлис аҳлига озор етказар эди. Одамлар Ҳасан Басрийга .Эй давоми...

1653 07:10 / 11.07.2019
Канаданинг Альберта провинциясида истиқомат қилувчи ёш муслима олмос қазиб олишнинг янги усулини кашф қилди. Айни пайтда оддий усулда олмос қазиб чиқариш давоми...

3593 19:20 / 05.01.2019
Аудиолар

211081 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130339 14:35 / 11.08.2021