1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Иброҳим Адҳам ҳаётидан лавҳалар

10:32 / 05.07.2023 2098 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иброҳим ибн Адҳам асли шаҳзода бўлган. Шохлар овни яхши кўришган. Улар ҳам овга чиққан экан. Бир қуённи ёки тулкини қувлаб орқасида чопиб кетаётган пайтида ғойибдан бир овоз эшитган экан. «Сен шунга яратилганмисан, ё шунга буюрилганмисан», кейин у киши бироз тўхтасалар, эгарни қайрилган жойи бўлади, ўша ердан садо келибдики «Аллоҳга қасамки сен бу иш учун, ов қилиш учун яратилмагансан, яъни ибодат қилиш учун яратилгансан, бунақа ҳайвонни орқасидан югуриб овлаш учун яратилмагансан» деган хитоб бўлган. Шу у кишини биринчи тавбасига сабаб бўлган. Шу пайтда отдан тушиб бир чўпонни учратган эканлар. У чўпон отасини чўпони экан. У чўпонни юнгдан бўлган кийимини олдида, ҳамма нарсасини унга бериб тарки дунё қилиб кетди. «Сен бунга яратилмагансан» деган хитобдан ўзгарган эканлар. Мана шуни жазба дейди. Гоҳида жазба биринчи бўлади, гоҳида сулук биринчи бўлади. Баъзиларда буни фақат биттаси бўлади. Иккаласи бирга бўлганда жазба ёки сулукни биринчи бўлиши бор. Фақат жазбани ёки сулукни ўзи билан етишган кишиларни муршидликка ярамайди, дейди. Баъзи одам ибодат қилиб, суннатга амал қилиб юриб вақти келиб қалбига илоҳий муҳаббат пайдо бўлади. Бу инсонни ўзини ихтиёрига қўймайди, инсон ўзини бошқаролмай қолади. Яъни, қайсидир амалга, илмга ҳам бўлиши мумкин, ўшанга ўзини ўтдай уради, мана шу жазба бўлади. Шунчаки ҳавас қилиш жазба бўлмайди. Юқоридаги ҳолатда ҳам улар ўша заҳотини ўзида чўпонни чопонини кийиб, бойликларини ташлаб кетдилар. Уйга бориб ўйлаб кўрай, нотўғри қилмаябманми, бу шунчаки бир гап бўлдида, дадам билан маслаҳат қилай дейишга имкон қолмайди. Имкон бўлса у жазба бўлмайди. Жазбада инсон ҳеч нарсага қарамай кўради. Жазбадан кейин сулукка ўтса, ёки баъзилар буни аксини афзал, дейди.

Алишер Навоий

Эй ҳўшулким офият кунжи мана эрди мақом,

Сурайи вашамсу, валлайл эрди вирдим субҳи шом.

Субҳандин ҳиллатимга нафҳайи руҳулқудус,

Шомимдин кунжи фақрим равзайи дорус салом.

На ичимда лоларуҳлар ишқадан қонли туган,

На бошимда сиймбарлар васлидин савдойи ҳом.

Ногаҳон шоҳ базмида жонимга тушди офати,

Мен ўзимдан кеттим, ул билмам қаён қилди ҳиром.

Мана шу Навоийда олдин сулук бўлиб, кейин жазба бўлганини ҳикояси. Олдин сулукда эдим, ибодат, зикр қилар эди, эртаю кеч Қуръон ўқир эдим, аммо офият кунжи менга мақом эди. Офият куни дегани, хотиржам эдим, ичимда унақа олов, безовталик йўқ эди. На аҳли ҳолларни танир эдим, мажзуб билар эдим. Ичимда уларни биронтасига боғланган жойим йўқ эди. Ногаҳон шоҳ базмида дегани, у кишига тасир кўрсатган муршидини айтади, Ўша муршидни суҳбатида ўтирганимда қалбимга бир муҳаббат ўти тушди, ўша пайтда мен ўзимдан кетди, олдинги ҳолатим қолмади энди. Мана шуни жазба дейди. Ўша хитобни Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасига йўналтиради, қандай танлайди ўзи билади. Жазбани сўраёлмайсиз, ўзи беради. Муҳаббат сўрайверасиз, лекин Аллоҳ хоҳлаган пайтида ўзига тортади, лекин жазб деб ўзига тортишни айтади. Иброҳим Адҳамда ҳам мана шундай ҳолат бўлган экан. Кейин у киши шу бўйи саҳрога қараб кетдилар, кейин Маккага бордилар. Суфёни Саврий, Фузайл ибн Иёз каби буюк уламоларни суҳбатини олиб, тарбиясида бўлдилар. Кейин шомга бориб шомда вафот  этганлар.

  Хусусиятлари фақат қўл меҳнатидан ер эканлар. «Ўтин сотган, бировни боғини қараб берган ёки бировни ҳайвонини боқиб берган ҳолда қўй меҳнатидан ер эканлар. Лекин еганда яхши ер эканлар, йўғида яхши сабр қилар эканлар. Бир куни бир кишида дирҳам бериб туриб «Зубда, нон ва яна фалон нарса олгин» деса, «Эй таҳсир ҳаммаси ўзизгами?» дебди. «Ҳаммаси ўзимизга, биз топсак эркакчасига еймиз, топмасак эркакчасига сабр қиламиз» деган эканлар. Ҳаттоки ўтин олиб келиб ўтин сотаётган пайтида «Пули ҳалоллар келсин» деб сотар эканлар. Аслида байни алмаштирган пайтида нариги одамни пули ҳалол ёки ҳаром бўлишини сизга қизиғи йўқ, чунки эваз берябсизку, эваз бергандан кейин сизга ҳалол бўлади. Ўғри келиб олса ҳам ҳалол бўлади, фиқҳ шариат бўйича. Лекин у киши шунда ҳам парҳез кўрсатар экан.

 

Саҳрода у кишига бир инсон рўпара бўлиб Аллоҳ таолони исми аъзамини ўргатди. Исми аъзам ҳадисларда келган шундай исмки Аллоҳ таолони исмларидан бўлади. Кўпчилик Аллоҳ исмини ўзини исми аъзам дейди. Баъзилар бошқа, нисбий дейди, кимгадир исми аъзам қилиб бир исм берилади. Сизга Тавваб, бошқаларга Ваҳҳаб, Маликал Мулк, Я Зал Жалали Ва Икром бўлиши мумкин. Қуръонда исми аъзам яширилган. Шунинг учун Қуръон хатм қилинганда дуо ижобат бўлади, чунки албатта исми аъзам ўтган бўлади. Уламолар исми аъзамни кўпроқ Оятал Курсийда ёки «Қулиллаҳумма маликал мулк» Оли Имронда дейишган. Бу кишига бир киши исми аъзамни ўргатган экан. Ўргатгандан кейин ўшани исми аъзам билан дуо қилган экан. Хизр алайҳиссаломни кўрган эканлар, улар «Сенга исми аъзамни ўргатган киши Довуд биродарим бўлади» деган эканлар.

Али тасаввуфни ҳаммалари Хизр алайҳиссаломни бор дейишади ва кўрганларини ҳам ҳикоя қилишган.

Ҳикматларида айтар эканларки: «Емишингни пок қил, ундан кейин кечаси намозга турасанми ёки  кундузи рўза тутасанми фарқи йўқ, асосийси луқманг тоза бўлсин» дер эканлар. Масалан, баъзи тасаввуф аҳиллари шуни ўзига қоида қилиб олади. Хусусан, Ҳазрати Нақшбанд шундай олган, улар «Қўлингдан егин ва луқмангга эҳтиёт бўлгин» деб алоҳида таъкидлаган. Бу асли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сўзлари. Саад ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу «Дуо қилинг, дуоси ижобат бўладиган бўлай» деганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Емагингни ҳалол, пок қил, дуоси ижобат бўладиган одам бўласан» деганлар. Дуоларини кўпида «Аллоҳ мени сенга осий бўлиш хорлигидан, сенга итоат қилиш азизлигига чиқаргин» деб дуо қилар эканлар.

  Иброҳим Адҳамга «Гўшт қиммат бўлиб кетди, таҳсир» дейишганда, «Олмасдан арзонлатинглар» деган эканлар. «Билгинки солиҳларни, етук кишиларни даражасига 7 та босқич, тўғонни босмасдан босиб ўтолмайсан.

1. Ўзингга ноз-неъмат эшигини ёпиб, қийинчилик эшигини очасан.

2. Азизлик эшигини ёпиб, хорлик эшигини очасан.

3. Роҳат эшигини ёпиб, меҳнат эшигини очасан.

4. Уйқу эшигини ёпиб, бедорлик эшигини очасан.

5. Бойлик эшигини ёпиб, фақирлик эшигини очасан.

6. Орзулар эшигини ёпиб, ўлимга тайёргарлик эшигини очасан.

Иброҳим Адҳам бир кишини узум боғини қўриқлар экан. Битаси келиб «Узумдан бер» дебди. «Боғни эгаси бунга буюрмаган, бировни молини сенга беролмайман" десалар, ҳалиги у кишини бошига қамчи билан урибди. Урганда бошларини эгиб туриб «Ур шу бошни, қачонгача Аллоҳга осий бўлади, ур шу бошни» деган эканлар. Кейин ҳалиги одам уролмасдан кетган экан.

Саҳл ибн Иброҳим айтадиларки: «Иброҳим Адҳам билан сафарда бирга бўлдим. Касал бўлиб қолдим, ўзи учун олган ҳамма нафақаларини менга сарфлаб юборди. Мени нимадир егим келиб қолди, шунда миниб турган эшагини ҳам сотиб, уни ҳам менга сарфлаб юборди. Ман касалликдан соғаяётган пайтим Иброҳимга «Эй Иброҳим! Эшак қани?» дедим, «Сотиб юбордик» деди. «Энди мен бу аҳволда нимага минаман?» десам, «Биродар мени бўйнимга минасан» деди ва «Мени уч кунлик сафар миқдорида мени елкасида, бўйнида опичлаб олиб борди» деганлар. Мана шуни бир марта қилган одам умуман бошқа одам бўлади. Ўзингизни бор молингизни ҳамсафарингизга сарфлашингиз, миниб турган уловни ҳам сарфлаб юбориб, елкасига миндириб уч кун кўтариб юриш, ўта катта ҳиммат эгасининг иши бўлади.

 

Имом Қушайрий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Қушайрий рисоласи» номли китоби асосида ушбу мавзу тайёрланди.

 

Юсуфхўжа Таиров

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Илмни Аллоҳ азза ва жалланинг юзи учунгина ўрганадиган уч киши Ато, Товус ва Мужоҳид кабисини ҳеч кўрмадим, Салама ибн Куҳайл. Тўлиқ исми ва таваллуди Абу давоми...

1507 14:34 / 23.05.2023
Яқинда юртимизга Шайх Ёсир Абдуссомад ташриф буюрганлари ҳақида эшитдик. Машҳур қори Абдулбосит Абдуссомад қорини танимаган мусулмон бўлмаса керак. Шундай давоми...

1630 12:29 / 21.12.2022
Бизни иймон нури билан ризқлантирган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига муносиб хамду санолар бўлсин Роббимиздан гўзал хулқ ва одобларни қабул қилган, умматларга давоми...

1415 13:28 / 19.01.2023
Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм .hellipЯхшиликларга шошилинг,Моида сураси, 48оятБандаларини Ўзининг розилиги йўлида яхшиликка шошилишга чорлаган Аллоҳ субҳанаҳу ва давоми...

5180 00:06 / 24.02.2018