1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШдаги Коннектикут штати мусулмонлари ҳайит байрамларни расмий байрам бўлишини талаб қилмоқда

13:54 / 26.05.2023 1279 pdf Ўқиш режими + -

Коннектикут штатининг Waterbury шаҳридаги мусулмон ота-оналар ва адвокатлар фарзандларига диний байрамларни оиласи билан нишонлашларига рухсат бериш учун давлат мактабларидан уларнинг диний байрамларини эътироф этилишини сўраган.


Fox 61 ҳабар беришича, Waterbury шаҳрининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси раиси ўринбосари Фаҳд Саид шундай дейди: «Биз байрамларимизни нишонланишини ҳоҳлаймиз, шунда, оилаларимиз, дўстларимиз ва яқинларимиз жамиятда ўзларини ноқулай ҳис қилишмайди».


Америка Исломий Алоқалар Кенгашининг (CAIR) Коннектикут бўлими адвокатлари ҳам икки исломий ҳайит байрамини расмий байрамлар сифатида нишонлашни сўраган.


«Коннектикут штати атрофидаги мактаб округларидан кейин Waterbury шаҳрининг мусулмон аҳолиси сонида сезиларли ўсиш кузатилди, хусусан, улар орасида лотинликлардан тортиб африкаликларгача, покистонлик, ҳинд, араб, албан ва бошқа миллатлар бор», дейди Waterbury Ислом маданияти маркази котиби Жавад Ашраф.


Мусулмон талабалар диний байрамнинг тан олиниши мусулмон талабаларни бошқалар билан тенглигини ва жамиятга тегишли шахс эканлигини таъминлашга қаратилган энг муҳим қадам, дея таъкидлаган. 


Бугунги кунда Америкадаги кўплаб мактабларда мусулмонларнинг икки ҳайит байрамлари нишонлаб келинмоқда. 


Жумладан, 2021 йил Люистон Мейн давлат мактаблари тақвимига икки ҳайит байрамлари ҳам қўшилди ва бу мусулмон талабаларга ўз байрамларини одатдагидек нишонлаш имконини берди.


Шунингдек, 2019 йилнинг ноябрь ойида «Baltimore County Board of Education» мактаб кунлари ҳайит байрамларига тўғри келиб қолса, шу куни дам олиш куни деб белгиланган. 

Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британияда ташкил этилган Ўзбекистон маданий мерос ҳафталигида ушбу мамлакат олимлари юртимизнинг юксак маърифий салоҳиятини алоҳида эътироф давоми...

833 11:55 / 02.12.2024
Буюк Британиядаги энг қадимги .Шоҳжаҳон, масжиди 1889 йилда бунёд этилган илк масжидлардан бири ҳисобланади. Худди шу йили Абдулла Киллиамнинг саъйҳаракатлари давоми...

1588 15:54 / 26.09.2023
Бугун, 11 август куни Қашқадарё вилояти 3ҳудуд Қарши шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

871 15:14 / 11.08.2025
Ушбу курслар ҳар ҳафта .Мифтаҳал Қуръон, номи билан 717 ёшдаги ўғил болалар ва 712 ёшдаги қизлар учун алоҳида қилиб ўтказилади. Бу ҳақда iqna хабар беради.Ўқув курсида давоми...

1958 09:10 / 25.07.2019