1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Энг яхши китобхон» танлови ғолиби аниқланди

16:35 / 25.05.2023 2155 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 25 май куни Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар ўртасида «Энг яхши китобхон» кўрик танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.


Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғофуров ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси Сирожиддин Саййидлар сўз олди ва китобхонликнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритиб, танлов иштирокчиларига муваффақият тиладилар.


Сўнгра танловнинг илк «Бадиий китоблар билимдони» шарти бўйича иштирокчилар беллашдилар. Билим ва маҳорат, китобхонлик ва мулоҳаза синалган ушбу шартда талабалар ўз салоҳиятларини намойш этишди. Уларнинг чиқишларини диний идора масъуллари ва диний таълим муассасалари устозлари баҳолаб борди.


Қолган «Тезкор савол-жавоб», «Буюк мутафаккир ва адиб» шартлари ҳам ана шундай муросасиз ва қизғин кечди. Якунда эса ўз билими ва китобхонлигини намойиш этган иштирокчилар ғолиб бўлди.


Натижаларга кўра: «Энг яхши китобхон» танловида фахрли биринчи ўрин «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Муҳаммаджонов Хасанхон Ойбек ўғлига насиб этди. У биринчи даражали диплом ҳамда ўн миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.


Фахрли иккинчи ўрин «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Аминжонова Гулжахон Ботирали қизига лойиқ кўрилди. У ҳам иккинчи даражали диплом ҳамда саккиз миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.


Учинчи ўрин соҳиби эса «Имом Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Исмаилжонов Ҳадятулло Муҳаммадали ўғли бўлди. Унга учинчи даражали диплом билан ҳамда беш миллион сўм пул мукофоти тақдим этилди.


Шунингдек, танловдаги фаол иштироки учун «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Борлибоев Ҳамидулла Хайрулла ўғлига «Энг зукко китобхон» соврини ва фахрий ёрлиғи топширилди.


Уларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғофуров ҳамда диний идора мутасаддилари тақдирлаб, келгуси ўқув ва илмий ишларига ривож тилади.


Шунингдек, тақдирлаш маросими давомида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан танловнинг ҳар бир иштирокчисига «Алфиқҳул ҳанафийю фи савбиҳил жадийд» номли беш жилдли китоб тақдим этилди.


Танлов якунида «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Абдулҳаким қори Матқулов сўзга чиқиб, барча ташкилотчи ва иштирокчиларга миннатдорлик билдириб, хайрли дуолар қилди.

 

 

 

 

 

 

 

 


ЎМИ Матбуот хизмати

Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, юртимизнинг бир гуруҳ таниқли имомхатиблари пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб, пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан адо этгандан сўнг давоми...

2621 13:38 / 27.11.2021
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоаси устоз Ҳайдархон домла Йўлдошхўжаевга волидаи муҳтарамалари Раҳбархон ҳожи онанинг вафоти муносабати билан у давоми...

1178 15:40 / 01.11.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар хазратларининг ташаббуслари билан Республикамиздаги масжидларда фаолият олиб бораётган давоми...

1317 17:22 / 01.11.2024
ASDA супермаркет биносини миллиардер акаука Зубер ва Моҳсин Исса 6,8миллиард еврога сотиб олишди ва бу ерда масжид қуришни режа қилишган. Ушбу масжиднинг қурилиш давоми...

2845 08:00 / 22.03.2021