1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Ифторликда қандай таомланиш тавсия этилади?

18:02 / 03.04.2023 2406 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсиялардан (https://t.me/ssvuz/12568) ифторлик дастурхонига доир маслаҳатлар ҳам ўрин олган.

Хусусан:

Ифторлик чоғида соғлом ва меъёрида овқатланиб, қувватни тўлдириб олиш муҳим. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўлидир. 

Хурмо одам танасидаги кўплаб аъзоларнинг тўғри фаолият кўрсатишини таъминлайдиган клетчаткага бой озуқа. 

АҚШдаги Cornell University мутахассисларининг ёзишича, овқатланишдан олдин сув ичиш танани суюқлик билан озиқлантиришнинг энг яхши йўлидир. 

Лекин рўзани очибоқ бирданига кўп сув ичиб юбормаслик лозим. Бу саломатлик учун хавфли ҳисобланган сув интоксикациясига олиб келиши мумкин.

Организмни муҳим витаминлар ва озуқа моддалари билан таъминлаш учун ифторлик таомномасига кўплаб сабзавотларни қўшган афзал. 

Шунингдек, организмни қувват ва клетчатка билан таъминлайдиган донли (янчилмаган ва тозаланмаган) маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. 

Печда ёки грилда пиширилган ёғсиз гўшт, терисиз товуқ ва балиқ тановул қилиш орқали организмингизни соғлом оқсиллар билан бойитишингиз мумкин. 

Умуман олганда, ёғ ва шакарга бой, қовурилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотлардан тийилиш керак. 

Ифторликдан сўнг кўп ширинлик ейиш тавсия этилмайди. Бунинг ўрнига, сувга бой мавсумий мевалар, жумладан, олма истеъмол қилиш фойдали.

Ифторлик учун ЖССТ тавсиялари:

уйда пиширилган сабзавотли шўрва;

сабзавот ва кўкатлардан тайёрланган салат;

қийма қўшилган сабзавотли таомлар (қовоқ, бақлажон, ток баргига ўралган дўлма);

печда пиширилган товуқ.

Кўп миқдорда сув ичиш, таъмни яхшилаш учун таомга лимон бўлаклари ва ялпиз қўшиш мумкин.

Манба: @platformauzb

Мавзуга оид мақолалар
Барчамиз ҳаётимиз давомида нимадир касаллик билан оғриганмиз, беморлик ҳақида хабаримиз бор. Шунинг учун ҳам баданимиз саломатлигига доимий тарзда эътибор давоми...

2236 15:20 / 21.03.2025
Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар.Эҳтимол, ўқувчиларга .одамлар рўзага тааллуқли жуда кўп мавзуларни эшитиб бўлган, давоми...

1861 14:07 / 23.03.2023
Фонус бугунги кунда Рамазон ойининг рамзига айланиб қолган. Кўплаб мусулмон мамлакатларида Рамазон кириши билан одамлар фонуслар сотиб олиб, уйларини давоми...

2343 13:07 / 01.03.2025
Эҳ дўстим, сени яратилишингнинг ўзи бир мўъжиза эканини билсайдинг.Эҳ дўстим, сени мусулмон қилиб яратилганингни ўзи катта мақом ва Аллоҳнинг сенга берган энг давоми...

5051 17:00 / 28.04.2022