1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Нафл рўзалар ҳақида ҳадислар (биринчи мақола)

14:00 / 31.03.2023 941 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

               (биринчи мақола)


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойи рўзасидир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам келиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Рамазондан кейин қайси ойнинг рўзасини тутишимни буюрасиз?» деб сўради. «Рамазондан кейин рўза тутсанг, муҳаррамда тут, чунки у Аллоҳнинг ойидир. Унда Аллоҳ бир қавмнинг тавбасини қабул қилган, бошқа қавмларнинг тавбасини ҳам қабул қилади», дедилар».
Термизий ривоят қилган ва ҳасан деган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро кунининг рўзасини тутдилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилдилар. Одамлар: «Эй Аллоҳниниг Расули, бу кунни яҳудий ва насоролар ҳам улуғлашади», дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон келаси йил бўлса, иншааллоҳ, тўққизинчи куннинг рўзасини ҳам тутамиз», дедилар. Келаси йил келмасдан туриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Жоҳилият даврида қурайшликлар Ашуро куни рўзасини тутишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам жоҳилият даврида унинг рўзасини тутар эдилар. Мадинага келганларида ҳам унинг рўзасини тутдилар ва тутишга амр қилдилар. Рамазон фарз бўлганда эса Ашурони тарк қилдилар. Бас, ким хоҳласа тутар, ким хоҳласа тутмас эди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади», дедилар».
Табароний ва Байҳақий ривоят қилишган.

Мужийба Боҳилийя розияллоҳу анҳодан, у отаси ёки амакисидан ривоят қилади:
«У (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борибди. Кейинроқ, бир йилдан сўнг ҳолати ва кўриниши ўзгарган ҳолда яна келибди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени танимаяпсизми?» дебди. «Нега бунча ўзгариб кетдинг? Чиройли кўринишда эдинг?» дебдилар. «Сиздан ажраганимдан сўнг фақат кечасигина таом едим», дебди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима учун ўзингни азобга солдинг?» дебдилар-да, сўнгра: «Сабр ойи рўзасини тут ва ҳар ойдан бир кун тут», дебдилар. «Бир оз зиёда қилинг, менинг қувватим бор», дебди. «Икки кундан рўза тут», дебдилар. «Бир оз зиёда қилинг», дебди. «Уч кундан рўза тут», дедилар. «Яна бир оз зиёда қилинг», деди. «Ҳаром ойларда рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром ойларда рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром ойларида рўза тут, сўнгра тарк қил» деб, уч бармоқларини букиб-очиб кўрсатибдилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Насоий ривоят қилишган.
(Давоми бор)

«Мўминнинг қалқони» китоби асосида тайёрланган
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазони шариф мукаррам ой. Ундан унумли фойдаланиб қолиш керак. Рамазондан фойда кўрмасдан чиқиш катта надомат ва улкан йўқотиш бўлади. Расулуллоҳ с.а.в.нинг давоми...

3162 05:00 / 14.01.2017
Рўзадор бирор нарсанинг мазасини татиб кўриши ёки чайнаши макруҳдир зарурат юзасидан ёш болага овқат чайнаб бериш бундан мустасно. Бу ҳолатларда бирон нарсанинг давоми...

1954 13:08 / 26 март
Ўн бир ой кутганди ташрифингни жон,Ўн бир ой безанмиш сен учун Жинон,Соғинчинг қонмасдан, тушдику ҳижронАлфироқ, кечалар Алфироқ, айёмАлвидо, Рамазон Алвидо, давоми...

3543 05:00 / 14.01.2017
...Маълумки, бемор, мусофир, ўта қари кишилар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам рўза тутишлари узрли кишилар ҳисобланади. Мазкур тоифалардан бошқалар, давоми...

2670 05:00 / 11.01.2017