1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Ибодатнинг икки қисми

18:44 / 31.03.2023 1289 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу ўринда бир нарсани тушуниб олиш лозимдир. У нарсани тушунмаслик баъзи вақтларда адашишга сабаб бўлади. У нарса шуки, биринчидан, мўминнинг ҳар бир иши ибодат дейилган. Яъни агар мўминнинг нияти дуруст бўлса, тутган усули тўғри бўлса, суннатга мувофиқ ҳаёт кечираётган бўлса, у ҳолда унинг таом ейиши ҳам ибодат. Унинг ухлаши ҳам ибодат. Борди-келди алоқалари ҳам ибодат. Тижорати, аҳли-аёли ва болалари ила ҳазил-мутойиба қилиши ҳам ибодат. Энди, савол пайдо бўлади, мўминнинг барча ишлари ибодат бўлгани каби, намози ҳам худди шундай ибодат-ку. У ҳолда бу икки ибодатнинг ўртасида нима фарқ бор?


Жавоб шуки, бу иккисининг фарқини яхшилаб тушуниб олиш лозим, агар у фарқни тушунмасалар, баъзи одамлар залолатга мубтало бўладилар.


Биринчи қисми: бевосита ибодат. Бир турдаги амаллар борки, улар бевосита, тўғридан-тўғри ибодат саналади. У амалларнинг Аллоҳ таолога бандаликдан бошқа бирор мақсади йўқ, улар фақат Аллоҳ таолога бандалик учунгина жорий қилингандир. Масалан, намоз. Бу амал ибодатнинг мақсади фақат Аллоҳ таолога бандалик бўлиб, инсон у орқали ибодат қилади ва У зотга бош эгади. Намознинг бундан бошқа бирор мақсади ва масрафи (қўлланадиган жойи) йўқдир. Шунга кўра, намоз аслий ва бевосита ибодатдир.


Худди шунингдек, рўза, закот, зикр, тиловат, садақалар, ҳаж ва умра бу амалларнинг барчаси фақат ибодат учун жорий қилингандир.


Уларнинг бошқа бирор мақсади, вазифаси йўқ. Улар аслан ибодатдир.
Иккинчи қисми: билвосита ибодат.
Энди, бир неча амаллар борки, уларнинг асл мақсади бошқача эди. Масалан, ўзининг дунёвий эҳтиёж ва хоҳишларини адо этиш. Лекин Аллоҳ таоло Ўзининг фазли ила мўминга дедики, агар сен ўзингнинг дунёвий ишларингни ҳам яхши ният ила, Бизнинг белгилаб қўйган ҳадларимизда туриб, Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ бажарсанг, у ҳолда сенга бу ишларга ҳам худди ибодатларга берадиган ажр-савобларни берамиз. Шунга кўра, бу ибодатлар бевосита эмас, балки билвосита ибодатлардир. Бу турдаги амаллар ибодатларнинг иккинчи қисмидир.


«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/2234-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Диний манбаларимизда ҳайит кунларига доир одоб ва аҳкомлар батафсил баён қилинган. Биз ҳозир фақат Рамазон ҳайитига тегишли одоб ва аҳкомлар ҳақида сўз давоми...

5877 14:30 / 01.05.2022
Эҳ дўстим, сени яратилишингнинг ўзи бир мўъжиза эканини билсайдинг.Эҳ дўстим, сени мусулмон қилиб яратилганингни ўзи катта мақом ва Аллоҳнинг сенга берган энг давоми...

3797 17:00 / 28.04.2022
Аллоҳ таоло айтади .Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот давоми...

3311 14:30 / 07.04.2022
Рамазон ойининг фазилатларидан бири ndash унда ижобат бўлувчи дуо бордир. Бу ҳақда имом Аҳмад Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қиладилар.Набий давоми...

1776 11:02 / 21 март