1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон ойида асл мақсад сари қайтинг

03:30 / 29.03.2023 1386 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибодат қилишдан ташқари дунё ишларига ҳам рухсат берилиши суиистеъмол бўлишини Аллоҳ таоло яхши билар эди. Қачон инсон дунё ишлари ва ташвишларига машғул бўлса, секин-секин унинг қалбига ғафлат пардаси тушиб боради, кейин дунё ишлари ва ташвишларига бутунлай ўралашиб қолади. Шу сабабли ушбу ғафлатни кетказиш учун Аллоҳ таоло баъзи вақтларни тайин қилган. Улардан бири муборак Рамазон ойидир. Чунки йилнинг ўн бир ойида сиз тижорат, зироат, меҳнат, дунё иш ва ташвишлари, ейиш, ишлаб топиш ва ўйин кулгу қилиш ила машғул бўлдингиз. Яъни Аллоҳга ибодат қилишдан бошқа ишлар ила ҳам машғул бўлдингиз.


Бунинг оқибатида қалбингизга ғафлат туша бошлади. Аллоҳ таоло ана шу ғафлатдан чиқишингиз, асл яратилиш мақсадингиз бўлмиш ибодат сари қайтиб олишингиз учун бутун бошли бир ойни тайин қилди. Чунки айнан ибодат учун сиз бу дунёга юборилгансиз, айнан ибодат учун яратилгансиз. Ушбу ойда Аллоҳ таолонинг ибодатида машғул бўлинг ва ўн бир ой содир этганингиз гуноҳларни мағфират қилдириб, қалбга тушган зангларни ювдириб олинг. Мана шу ишлар учун Аллоҳ таоло бу ойни тайин қилгандир.
«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/2234-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
11. Солиҳлардан бирлари айтадилар .Банда гуноҳ билан неъмат орасида бўлади. Гуноҳга ҳам, неъматга ҳам муносиб амал истиғфор ва ҳамддир. Шундай экан, ҳамдни давоми...

2520 11:00 / 26.04.2022
Келишинг энтикиб кутганимиз фазилатли ой ҳам кўз очибюмгунча сафари қариб, жўнашга шайланиб турибди...Ҳаёт ҳам шундай....Соат қиёмат иши эса, кўз очибюмгандек ёки давоми...

2510 19:40 / 12.05.2021
Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига берган улуғ неъматидир. Аммо биз бу ойнинг ҳақиқатию қадрини жуда кам биламиз. Чунки, эртаю кеч ўзимизнинг давоми...

2164 09:00 / 22.03.2023
Эй қалбим Шунча азоб оятларини, жаҳаннам ҳақидаги оятларни эшитиб нега қўрқмайсанЭй кўзим Сенчи, нега сенда жола йўқ, нимага ёш тўкмайсанСизларни давоми...

2700 13:00 / 29.04.2022
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021