1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон табриги

12:38 / 10 март 8991 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Барчангизни кириб келган муборак Рамазон ойи билан чин дилдан, самимий муборакбод этамиз!


Аллоҳ таоло Исломнинг беш арконидан бири бўлмиш рўза ибодати учун хослаган бу ойни иймон-эътиқод билан, хулуси ният билан, ажру савоблардан умидвор бўлган ҳолда ўтказишни, бу ойда қилинган солиҳ амаллар учун ваъда қилинган беҳисоб улуғ мукофотларга ноил бўлишни барчамизга насиб айласин!


Ушбу ойда ота-оналаримизга, аҳли аёлларимизга, фарзандларимизга гўзал исломий муносабатда бўлишимиз, қавм-қариндошлар, қўни-қўшниларга яхшилик қилишимиз, муҳтожларга баҳолиқудрат хайр-саховат кўрсатишимиз ҳар қачонгидан кўра улуғроқ ибодат ҳисобланади. Шу билан бирга, оилада эркагу аёлларимизнинг ҳақларини адо этишимиз, катталарга ҳурмат, кичикларга иззатда бўлишимиз, бир сўз билан айтганда, намунали мусулмон бўлишимиз, фарзандларимизни, келажак авлодни муносиб тарбиялаш йўлида қилинган буюк хизмат бўлади, иншааллоҳ.


Азизлар, бу онларни ғанимат билайлик, тоат-ибодатни кучайтирайлик, охират захирасини қўлга киритайлик! Ҳар бир ибодатимиз асносида қилиб ўтган хатолару гуноҳларимиз учун Аллоҳ таолога астойдил тавба қилайлик, сидқидилдан дуо қилиб, юртимизга, бутун дунёга тинчлик-хотиржамлик тилайлик! 


Аллоҳ таоло Рамазони шарифнинг баракотидан барча беморларга шифои комил берсин, барча эҳтиёжмандларнинг дардига малҳам бўлсин, дуоларимизни ижобат қилсин, сўраганимиздан афзалини берсин!


Аллоҳ таоло бу муборак ойни юртимиз учун, бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик-хотиржамлик, тоат-ибодат, тақво ойи, Қуръон ойи қилсин, иймон ҳаловатини, ибодат лаззатини насиб этсин!
Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!


Islom.uz портали жамоаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи рўзадорларнинг ифтор пайтидаги дуодан ғафлатда қолиши хатодир. Ифтор пайтидаги дуо суннатдир. Бунда рўзадор учун улкан фазл бор ва ундаги дуо рад этилмас. давоми...

1340 18:22 / 15 март
Ўқилиши .Субҳаана зилмулки валмалакуут. Субҳаана зилъиззати валъазомати валқудроти валкибрийаа`и валжабаруут. Субҳааналмаликил ҳаййиллазии лаа янааму ва лаа давоми...

1809 21:00 / 30.03.2023
Рамазон гуноҳларга каффоротдир.Рамазон ойи олдинги гуноҳларни ўчириб юборадиган ойдир.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2074 14:30 / 15.04.2022
Нафс тарбиясида рўза асосий ўрин тутадиган ибодатдир. Рўза нафсни ўз ҳолига қўймай, уни маҳкам жиловлаш деганидир. Унда иймон ва эътиқод бир тараф, хоҳишистак ва давоми...

872 03:30 / 08.04.2023