1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Тўққиз кунда вайроналар остидан тирик чиққан жуфтлик

11:34 / 22.02.2023 6387 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

9 кун (202 соат) давомида 7 қаватли бинонинг тагида, кўчкилар орасида қолиб кетган эру хотин (Ҳидоят ва Муҳаррам Пўлат)нинг ҳикояси бутун Туркияни кўз ёшларга ғарқ этди. Қуйида ўша воқеани эътиборингизга ҳавола этамиз:

«Зилзиладан сўнг уйимиз тамоман қулаб тушди. Аёлим билан ётоқхонамизда кўчкилар остида қолгандик. Қўлимизда олти ойлик чақалоғимиз бор эди.

Бошқа икки фарзандимиз ўз хоналарида девор остида қолиб, ўша вақтдаёқ ҳалок бўлишди.

Қоронғи кўчкилар остида бизга телефоннинг ёритгичи катта ёрдам берди. Охирги кунларда унинг ҳам қуввати тугаб ўчди. Оғиз-бурнимизга чанг тупроқ тўларди. Нафас олиш қийин эди.

У ердан вазелин топдик. Очлик чидаб бўлмас ҳолга келганда уни ейишга мажбур бўлдик. Охирги кунларда Аллоҳнинг инояти билан кўчки остидан қор сизиб кира бошлади. Биз у қорни эритиб ичдик. Шу билан жон сақладик.

Афсуски, чақалоғимизни асраб қололмадик. Илк кунларда аёлим уни тинчлантириш учун тез-тез эмизишига тўғри келди. Кейин сути буткул кесилди. Шундан сўнг тупугимиз билан оғзини ҳўллаб турдик.

Тупугимиз ҳам қуриди. Аёлим қўлини кесиб, қонини оғзига томчилатиб турди. Бешинчи кун... Тонгда ортиқ унинг жажжи вужуди дош бера олмади. Қучоғимизда ётганча қайтиб уйғонмади. Қалби уришдан тўхтаганди....

Бизни тўққиз кундан сўнг топиб, олиб чиқишди. Қутқарувчилар бор бўлсин. Аслида бизни бу зулматдан фақат дуоларимиз қутқарди.

Шифохонадан чиққач, аёлим билан бирга фақат Аллоҳ йўлидаги даргоҳларда хизмат қилишга аҳд қилдик. Мол-дунёдан кўнглимизни уздик. Пул топиш учун умримизни сарфламаймиз.

Мен 32 ёшдаман ва ўзимдан уялаяпман.

Бутун Туркия эшитсин, истаса. Қуръони Каримни ўрганмаслик нақадар айб. Уят.

Бошқа сўзим йўқ!»

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

 

ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ

 

«.... Дунёнинг матоҳи оз, охират эса тақво қилганларга яхшидир. Ва сизларга қилча ҳам зулм қилинмас», – деб айт (Нисо сураси, 77-оят).

 

 

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ

 

 

«Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар, охират диёри – ана ўша ҳақиқий ҳаётдир» (Анкабут сураси, 64-оят).

Агар одамлар охиратни унутиб, фақат бу дунё учун яшайдиган бўлсалар, ҳаёт бекорчи ўйин-кулгидан бошқа нарса бўлмай қолади. Аслида, бу дунё ўткинчи бўлса-да, охират учун тайёргарлик босқичини ўташи керак.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кимнинг моли ортса, унинг учун ҳисоб бериши ҳам ортади. Унутманг, молнинг ҳалолига ҳисоб, ҳаромига азоб бор. Кимнинг зулми кўпайса, ниҳояси ёмон бўлади. Золим зулм давоми...

2553 19:00 / 16.07.2022
Битта ҳикоя баъзида мингта дарсдан фойдалироқ бўлади. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримнинг учдан бири ҳикоялардир.Бу ҳикоялар шунчаки кўнгил хушлаш ёки ўқиб мазза давоми...

1390 15:36 / 26.12.2022
Titan Титанndash ушбу инсонлар томонидан ихтиро қилинган янги ва юқори технологияли сув ости кемаси батискаф 3000 метр чуқурликда кучли босимга дош беролмай портлаб давоми...

1747 09:00 / 03.08.2023
. , . . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Умар розияллоҳу анҳунинг давоми...

2733 15:00 / 26 февраль