1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Таниш билишликдан сақланиш

14:00 / 14.02.2023 2040 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Адолат юзасидан иш тутиш Исломнинг барча ишларида ўз аксини топган. Ҳатто ўзига нисбатан қилинган зулм учун ўч олишда ва ўзини ҳимоя қилишда ҳам адолатли иш тутиш жорий қилинган.

Аллоҳ таолонинг бандаларига у ким бўлишидан катъий назар, мусулмонми, христианми, яҳудийми, ранги оқми, сариқми, қорами, бойми, камбағалми, каттами-кичикми одиллик ила муомала қилиш шариати Ислом кўрсатмасидир. Ушбу одиллик ҳам аслида неъматдирки, ҳамма ҳам ҳаётида одил яшай олмайди. Бунга мисол ўларок, Шайх Абул Ҳасан Надавий раҳимаҳуллоҳнинг «Ислом тарихидан қиссалар» китобидан бир ҳикояни келтириб ўтамиз:

«Аскарлар отларига қаровчи, ғоятда тавозели бир кимса бўлиб, уни «Лоҳурий» (Лоҳур - Ҳиндистон шаҳарларидан бири. Ложурий-лоҳурлик кимса), деб аташар эди. Мазкур кимса, ўша жойнинг бошлиғи (оқсоқоли) учун ҳурматли ва қадрли бўлган Иноятуллоҳхон исмли бир киши билан тортишиб қолди. Иноятуллоҳхон қаттиқ, ғазабдан ўзини тута олмай, Лоҳурийни бир уриб юборди. Лоҳурий мушт зарбидан ерга ағанаб, алам билан типирчилай бошлади. Ушбу хабар қавмнинг бошлиғига етгач, Иноятуллоҳхонга қаттиқ, таъна қилиб, шундай деди:

- Менимча, бу ишга мен билан таниш эканинг, ҳурмат ва қадрли бўлганинг сабабли журъат қилгансан. Билиб қўй, сен ва Ложурий мен учун бир хил мартабалисиз. Бирингизни бошқангиздан сира ҳам ортиқча жойи йўқ. Инсонлар бу ерга динлари сабабли жам бўлишган.

Сўнгра ишни аскарлар қозисига ҳавола қилиб, унга:

- Бу иш ҳукмида Аллоҳдан қўрқ. Таниш билишликдан сақлан. Аллоҳ не ҳукм қилган бўлса, ўшани ҳукм қил. Хоинлар ёнини олувчи бўлма, - деди.

Иш аниқ, бўлгач, ҳукми ҳам аниқ бўлади.

Лоҳурий уни урган кимсадан худди ўшандай уриб, қасос оладиган бўлди.

Жам бўлган одамлар эса, бунинг оқибати ёмон бўлишидан хавфсираб қолишиб, Лоҳурийни бу фикридан қайтаришмоқчи бўлишди. Аллоҳ учун уни кечириб юборишини истаб, унга:

- Агар биродарингни авф қилиб, ҳақингдан кечсанг, бу ишинг Аллоҳ наздида улуғ иш бўлар эди-да, ахир Қуръони Каримда:

 

ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ

 

«Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир. Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У зот золимларни севмас», деб марҳамат қилинган. (Шууро сураси 40-оят).

Агар ҳақингни оладиган бўлсанг, иккалангиз ҳам баробар бўлиб қоласиз ва ажру шукрга лойиқ бўлмай қоласан, - деб айтишди.

Лоҳурий эса хотиржамлик билан:

- Агар ҳақимни олиб, биродаримдан қасос оладиган бўлсам, гуноҳкор бўламанми?, - деди.

Улар:

- Йўқ, гуноҳкор бўлмайсан. Зотан, Аллоҳ таоло:

 

ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ

 

«Албатта, ким ўзига бўлган зулмдан кейин нусрат қозонса, бас, ундайларни (айблашга) ҳеч йўл йўқ», деб марҳамат қилган, - дейишди. (Шууро сураси, 41-оят).

Лоҳурий:

- Ундай бўлса, ҳакимни олиб, биродаримдан қасос оламан, - деди.

Ушбу сўзлардан кейин одамлар уни кечиришидан бутунлай умидини узишди.

Қози Иноятуллоҳхонни Лоҳурий олдига келтириб:

- Бу киши сени қандай урган бўлса, худди ўшандай уриб, қасосингни ол,- деди.

Лоҳурий қозига:

Бу киши мени қандай урган бўлса, худди шундай уриб қасос олиш менинг ҳақим бўладими? - деб сўраган эди, y:

Ҳа, - деди.

Ҳозир бўлган жамоат унинг бу гапидан изтиробга тушишиб, Лоҳурий Иноятуллоҳхонни қаттиқ, уришини кутиб туришар эди.

Шунда Лоҳурий жамоатга қараб:

- Эй одамлар, гувоҳ бўлингларки, қози менга ҳакимни олиб бериб, мени урган кишини олдимга келтириб қўйди. Мен ҳозир уни қаттиқ уришим мумкин, бу ишдан мени тўсувчи бирорта сабаб йўқ ва бирор кимсадан бу ишни қилишдан қўрқмайман ҳам.

Лекин сизлар гувоҳ бўлингларки, мен Аллоҳ розилигини истаб, савобидан умидвор бўлиб, ушбу қасосдан кечдим, биродаримни афв қилдим, - деди.

Сўнгра, Иноятуллоҳхон олдига келиб, уни бағрига босди.

Одамлар енгил нафас олишиб, хурсандчилик билан, «Аллоҳ сени ёрлақасин, эй Лоҳурий! Ҳақиқий мусулмон эрлар ишини қилдинг!», дейишар эди».

Ушбу қисқагина воқеада мусулмонлар аслида қандай бўлиши, бошлиқ, қози, қавм, золим ва мазлум ўзларини қандай тутиши лозимлиги маълум қилиниб, биз ва фарзандларимиз учун катта ибрат бордир.

Аллоҳ буюрган адолат исломий мутлақ адолатдир. Бу адолатга кўра, ҳар бир шахс, жамоат ва ҳар бир қавмга одилона муомалада бўлинади. Унда ҳавои нафсга, дўстлик ёки душманликка, насабга, қудачилик ёки қариндошликка, бойлик ёки камбағалликка, кучлилик ёки заифликка қараб муомала қилинмайди. Ҳамма учун ўлчов бир.

Уламоларнинг фикрича, адолат икки хил бўлади. Булардан бири Аллоҳ таоло ва инсон орасидаги адолат бўлса, иккинчиси эса инсоннинг бошқа инсонлар билан бўлган адолатидир. Инсоннинг Аллоҳ таоло билан адолати шуки, инсон ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилади ва Унга бошқани шерик қилмайди. Инсоннинг бошқа инсонлар билан адолати шундайки, инсон бошқа инсонларни эшитади, уларга зулм қилмайди, уларнинг манфаатларини юзага чиқаришда ёрдам беради.

Буни акси ўлароқ ҳар бир ишда адолат қила олмаган киши кўп адашади. Адолатсизлиги туфайли тинчлик ва хотиржамлигини йўқотади. У ўзгаларнинг меҳр-муҳаббатини қозониш ўрнига, уларнинг нафрат ва ғазабига дучор бўлади. Шу туфайли барча ишларида адолатли бўлиш, адолат ила ҳукм чиқариш инсонга тинчлик ва хотиржамлик бахш этади ва инсонлар орасида меҳр-муҳаббатни мустаҳкамлайди.

Фойдаланилган манбалар:

«Тафсири Ҳилол» китоби

«Неъмат эгасини унутма» китоби

Islom.uz

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Ўзининг олти сифатига далолат қилгани сабабли дуо қилишга амр қилгандир 1. Вужуд борлиги.Чунки йўққа дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.2. давоми...

4403 19:28 / 14.11.2017
4656. Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким бир манзилга тушгандан кейин .Аъуузу бикалиматиллаҳиттааммаати мин давоми...

10166 19:19 / 21.03.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шайтонни душман эканини, уни Ўз раҳматидан узоқлаштирганини эълон қилган. Барчамиз Роббимиздан бизни раҳматидан узоқ қилмаслигини давоми...

902 11:00 / 23.05.2023
Аллоҳ таоло айтади .Ва сизлар учун Исломни дин деб рози бўлдим, Моида сураси, 3оят.Бу жумла Моида сурасидаги оятдан бир бўлакдир. Айни ушбу жумланинг .Диннинг давоми...

6664 21:08 / 22.07.2017