1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркиядаги кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганларга ҳамдардлик билдирилди

15:48 / 06.02.2023 1619 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати хабар берди.


Қайд этилишича, улар табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиши мўлжалланган.
Шунингдек, рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳам жўнатилиши режалаштирилган.


Шу билан бир қаторда кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси профессор, доктор Али Эрбош жанобларига дўст ва қардош турк халқининг ушбу қайғусига ўзбек халқи ҳам чин қалбдан шерик эканини билдириб, ҳамдардлик мактубини йўлладилар. 


Унда чуқур таъзия изҳор этилиб, мазкур фалокат оқибатида вафот этганларга, Жаноби Ҳақдан раҳматлар, мусибатли хонадон аҳлларига сабр-матонат ва жабрланганларга офият тиланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Россия Марказий банки Чеченистон пойтахти Грознийга асос солинганининг 200 йиллиги муносабати билан 3 рубллик юбилей тангасини чиқарди. Бу ҳақда Марказий банк давоми...

4677 09:53 / 07.09.2018
Ҳурматли симпозиум қатнашчилари Муҳтарам меҳмонлар Аввало, сиз, азизларни Алишер Навоий ва Шарқ Ренессансиrdquo IV халқаро симпозиумининг очилиши билан чин давоми...

838 10:50 / 09.02.2025
1626 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритаётган 84 нафар воиз имомхатиблар учун малака ошириш давоми...

742 22:20 / 26.07.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи мажлисида қилган чиқиши давомида Ислом дини давоми...

2242 12:07 / 21.01.2020