1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Сенда 86 минг 400 доллардан қимматроқ бойлик бор

14:00 / 30.01.2023 1712 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Донишманд тикувчининг олдига бир йигит шим тиктириш учун келди. Тикувчи келган йигитнинг юзига қаради, юзида маъюслик, ғазаб асари бор эди.


Тикувчи унга: «Сенга шим тикиб бераман, лекин сени маъюс ҳолда кўряпман-а?», деди.


Йигит: «Дўстларимдан бири билан ўртамизда арзимаган сабаб ила жанжал бўлди. Эрталабдан шундай аҳволдаман» деди.


Донишманд тикувчи йигитга: «Агар сендан: «Сенинг 86 минг 400 доллар пулинг бўлса, сен жанжаллашган шахс 10 долларингни ўғирласа, қўлингда 86 минг 390 доллар пул туриб ўша ўғрининг ортидан борармидинг ёки йўлингни давом эттирармидинг?» деб сўрасам, нима дердинг?» деди.


Йигит: «Албатта, ўғрини тарк этиб, йўлимда давом этардим ва қўлимдаги кўп миқдордаги пулни эҳтиёт қилардим» деди.


Тикувчи йигитга: «Сен шундай қилишинг керак. Афсуски, сен 10 доллар ортидан юриб, 86 минг 390 долларни йўқотяпсан» деди.


Йигит: «Қандай қилиб?» деб сўради.


Тикувчи: «86 минг 400 – бу сенинг бир кунингнинг сонияларидир. Сенга 10 сонияда айтилган оғриқли гапни деб қолган сонияларингни зое қиляпсан. Биргина сўз сенинг кун бўйи қувватингни суғуриб олишига йўл қўйма. Эсингда тут, вақт пулдан қимматроқдир. Ўтаётган вақтинг ҳеч қачон қайтиб келмайди. Билиб қўй, ёмонлик қилишни истаган одам худди қайчига ўхшаб одамларнинг орасини бузиб, уларни парчалайди. (Қайчи матони қирқиб, уларни бўлакларга бўлиши назарда тутилмоқда). Сен қайчи бўлакларга бўлган матоларни бир-бирига улайдиган игна каби бўлиб, одамларнинг орасини ислоҳ қилгин» деди.


Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:


إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

«Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингизнинг ўртасини ислоҳ қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз» (Ҳужурот сураси, 10-оят).


Бизда 86 минг 400 доллардан қимматроқ бойлик бор. Бу вақтдир. Уни зое қилмай қадрига етайлик. Аллоҳ таоло барчамизни ислоҳ қилувчи бандаларидан айласин!

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Учинчи амалАллоҳ таолони доим зикр қилиб юриш. Тилда ҳам, қалбда ҳам, амалда ҳам, ҳолда ҳам Аллоҳнинг зикрини тўхтатмаслик. Зеро, банданинг муҳаббатдан насибаси давоми...

2045 11:00 / 23.01.2021
Макка фатҳи куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асир тушган Қурайш жамоасидан .Эй Қурайш жамоаси, нима деб ўйлайсизлар, ҳозир сизларга қандай чора давоми...

3051 09:30 / 23.03.2022
Тўққизинчи амалАллоҳ таолони чиндан яхши кўрадиганлар билан ҳамсуҳбат бўлиб, уларнинг пурмаъно, ҳикматли гапларидан истифода олиш. Уларнинг олдиларида гапириш давоми...

2005 18:00 / 03.02.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Жаннат аҳли уч тоифадир одил, кўп садақа қилувчи ва тавфиқли раҳбар барча қариндошу мусулмонларга раҳмдил ва давоми...

2280 08:56 / 11.07.2021