1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Китоб ҳадя қилган инсонларни қадрлаш

09:00 / 25.01.2023 1208 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яхши кўрган инсонингизни қадрлашингизнинг, унга ғамхўрлик қилишингизнинг энг афзал йўли — бу унга охирати учун фойдали бўлган китоб ҳадя қилишингиздир. Сиз ҳадя қилган китобни ўқиб чиқиши унинг охират кунидаги азобдан қутилишига, жаннатда даражаси юксалишига, Аллоҳнинг розилигини топишига сабаб бўлиши мумкин. 
Имом Бухорий «Адабул муфрад»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзаро ҳадя улашинглар ораларингизда муҳаббат пайдо бўлади», деганлар.
Агар сизга кимдур шариатимизга оид китоб ҳадя қилса, демак у инсон сизнинг тақдирингизга бефарқ эмас экан.
Ҳаммамиз биламиз, инсон ўзи яхши кўрган нарсани яхши кўрган инсонига ҳам раво кўради ва ўзининг охирати учун қандай қайғурса, яхши кўрган инсони учун ҳам худди шундай қайғуради. Аллоҳга ҳақиқий иймон келтирган, бир бирини Аллоҳ учун яхши кўрган иккита мўминнинг муомаласи шундай бўлади.
Бухорий ва Муслим Анас розияллоҳу анҳудан қилишган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича (комил) мўмин бўла олмайди», деганлар.
Ва яна икковлари Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан қилишган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Мўминларнинг ўзаро раҳм қилишлари, дўстликлари ва меҳрибончиликларида худди бир танадек эканини кўрасан. Бирор аъзо хасталанса, тананинг қолган жойлари бедорлик ва иситмалаш билан унга ҳамдард бўлади». 
Шунинг учун биродарлар бир биримизга Аллоҳга яқинлаштирадиган, Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўргатадиган, охиратимиз учун фойдали бўладиган китоблар ҳадя қилайлик ва бизга китоб ҳадя қилган инсонларни қадрлайлик.


Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Музаний айтади.Бир куни мен .фалончи каззоб, дедим. Бу гапимни имом Шофеъий эшитиб қолиб деди.Эй Музаний Гапингга чиройли кийим кийдир. .Каззоб, дегандан кўра давоми...

1395 16:00 / 26.04.2023
Кунларнинг бирида тулки ўзи овлаган ҳайвонни тановул қилаётганда ўлжанинг кичик суяги унинг томоғига тиқилиб, юта олмади. Томоғида қаттиқ оғриқни сезиб, давоми...

951 11:00 / 08.09.2023
Стэнфорд университетининг 2 йил аввал ўтказган тадқиқоти натижаларига кўра, Салоҳ Ливерпулда ўйнай бошлаганидан буён шаҳарда диний нафрат негизидаги жиноятлар давоми...

2578 09:00 / 27.07.2022
Бразилиялик ёзувчи Пауло Коэло қуйидаги қисқа ҳикояни шундай баён қилади.Бир ота газета ўқишга уринарди. Лекин кичик ўғли унга халақит бериб, газета ўқитмас эди. давоми...

1648 14:00 / 27.12.2022