1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ислом аёлларни қадрлайди

09:23 / 04.01.2024 3854 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Турмушга чиқди. 
Эр лаззатни ҳис этади, хотин оғриқни. 

Ҳомиладор бўлди. 
Эр хурсандчиликни ҳис этади, хотин кўнгил айниш, чарчоқни. 

Бола ташлади. 
Эрга таъзия билдирилади, аёлга маломат тошлари отилади. 

Ҳомиладорлик кечикди. 
Эр овутилади, унга кўнгил кўтарувчи гаплар айтилади, аёл жарроҳлик амалиёти, таҳлилларни бошидан ўтказади, қўрқув, айбдорликни ҳис қилади. 

Ҳомиладор бўлди ва фарзанд туғилди. 
Эр фахрни туяди, уни табриклашади, болага исмни у қўяди, аёл оғриқни, тўлғоқ машаққатини ҳис этади, эмизади, бола йиғласа бедор бўлади. 

Биз аёлларнинг шаънини кўтарган, уларни қадрлашга буюрган Ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонлармиз. 

Ислом дини бизга жаннат оналар оёғи остида деб таълим берган. 

Ислом дини қизини чиройли тарбия қилган ота-оналар учун ўша қиз дўзахдан парда бўлишининг ваъдасини берган. 

Ислом дини солиҳа аёл эрининг динининг ярмига ёрдам эканини, қолган ярмида эрнинг ўзи тақво қилиши лозимлигини ўргатган. 

Ислом дини бизга аёл киши қиз болалигида унинг нафақаси отасининг, агар отаси бўлмаса, ака-укасининг, эрга теккач, эрининг, эри ўлса, фарзандларининг зиммасида эканини ўргатган. 

Ислом дини аёл кишининг зийнатининг риоясини қилиб, ҳаж, умра қилиб бўлгач, сочининг учидан бироз қирқиши кифоя деб эълон қилган. 

Ислом дини аёлни зинода айблаб, бу гапига гувоҳ келтира олмаганларга 80 дарра уриш жазосини тайинлаган ва бўҳтончини фосиқ деб, унинг гувоҳлиги қабул қилинмаслигини эълон қилган. Аёлнинг иффатига, номусига тил теккизганларга ана шундай жазо белгилаган. 

Ислом дини бош фарзанди қиз бўлган аёлларни баракали аёллар деб эълон қилган. 

Ислом дини аёл-қизлардан хоҳишини сўрамай, уларни турмушга беришдан қайтарган.

Ислом дини никоҳ ўқилгандан сўнг куёвнинг зиммасига келинга маҳр бериш мажбуриятини юклаган. Агар аёл маҳрини олмаса, эрини ўзига яқинлаштирмаслик ҳаққига эга.

Ислом дини аёлни ҳимоя қилаётиб вафот этган эркакка шаҳиднинг савобини ваъда қилди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга яхши муносабатда бўлишни буюрганлар.

Ислом дини мусулмон эркакларнинг яхшиси аёлига яхши муносабатда бўлганидир деб эълон қилди.

Шундай қилиб, Ислом дини аёлларга кўпгина ҳуқуқлар берди.

Биз эркаклар ўзимизга берилган жуфтимизнинг омонат эканини унутмаслигимиз керак.


Нозимжон Ҳошимжон

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонларнинг энг катта муаммоларидан бири бирбирлари ҳақида яхши гумонда бўла олмасликларидир. Зеро, киши ҳақида яхши гумон қилиш қалбларни ҳалимлаштириб, давоми...

7026 17:02 / 06.09.2017
Кўпроқ китоб ўқишни ҳаммамиз ҳам истайман, албатта. Лекин бунга доим ҳам имкон топмаймиз ёки ҳафсала бўлмайди. Қуйида берилаётган баъзи тавсияларга амал қилган давоми...

3607 10:02 / 16.10.2021
Машҳур компаниянинг иш юритувчи раҳбарлари бири шундай деган.Велосипед иқтисодни астасекин ўлдирувчи нарсадир, чунки велосипед ҳайдовчиси машина сотиб олмайди, давоми...

2889 10:53 / 21.12.2022
Қуръони Карим қироатини кўпайтириш, унинг соҳибини ўзи сезмаган ҳолда тарбиялаб қўяди. Шунингдек, иймонини зиёда қилади, қалби хотиржам бўлади, ҳаётидан мамнун давоми...

2640 14:05 / 13.08.2021