1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонга оид савол-жавоблар (олтинчи мақола)

18:47 / 06.01.2023 1885 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

6-савол: «Ер сайёраси шарсимонми ёки яссими?»


Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла Расулиллаҳ ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.

Баъзи инсонлар  «Ер сайёраси шарсимонми ёки яссими?», деб сўрашади. Бугунги кунда кишилар икки тоифага бўлиниб олишган. Бир тоифа инсонлар  Ер сайёрасини ясси, текис деб аниқ ишонадилар. Шунингдек, улар «Ер шарсимон» деган гапни ёлғон дейдилар.

Иккинчи тоифа эса Ер сайёрасини юмалоқ, шарсимон дейишади ва бу гапга қаттиқ ишонишади ҳамда улар: «Қуръони Карим:

 

ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ

 


«Улар назар солмасмилар туянинг қандай яратилганига…»
«ва осмоннинг қандай кўтарилганига…»
«ва тоғларнинг қандай ўрнаштирилганига…»
«ва ернинг қандай текислаб қўйилганига?» (Ғошия сураси, 17-18-19-20-оятлар)

 

ﭧ ﭨ

 


«Ерни ёйиб қўйдик...» (Ҳижр сураси, 19-оят) дейди. Бу эса илм-фанга тескаридир» дея оятларга таъна тоши отадилар. Аслида бу саволга жавоб қандай?

Ушбу саволга қуйидагича тўхталиб ўтамиз:

Қуръони Каримда бу саволга очиқ-ойдин тўхталиб ўтилган. Қуръони Карим Ер сайёрасини шарсимон, юмалоқ деб эълон қилган. Сўзимизга далил сифатида ушбу оятларни келтириб ўтамиз:

 

ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ

 


«У Зот осмонлару ерни ҳақ ила яратгандир. Кечани кундуз устига ўрайди, кундузни кеча устига ўрайди. Қуёш ва ойни беминнат хизматкор қилиб қўйгандир. Ҳар бири белгиланган муддатга қадар юрур. Огоҳ бўлингким, У ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир» (Зумар сураси, 5-оят).

Маълумки, кеча ва кундуз газлардан иборат. Мана шу газлар Ер сайёрасини тўлиқ ўрайди. Оятда Аллоҳ таоло Ер сайёрасини шарсимон эканлигини очиқ-ойдин баён қилмоқда. Қуръони Каримда Ернинг юмалоқлигига ишора қилувчи яна бир қанча оятлар бор:

 

ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ

 


«Тунни кундузга киритади, кундузни тунга киритади ва У кўкслардаги нарсани ҳам ўта билувчидир» (Ҳадид сураси, 6-оят)

Бошқа бир оятда эса: 

 

ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ

 


«Улар учун тун ҳам оят(белги)дир. Биз уни кундуздан шилиб олурмиз. Бас, улар бирдан зулматда қолувчилардир... » (Ёсин сураси, 37-оят).

Бу оятларда кеча ва кундузнинг кетма-кет, бирининг ортидан иккинчиси келиши ўзига хос услубда баён қилинмоқда. Бундай жараён фақатгина Ер сайёраси юмалоқ бўлсагина юз беради. Агарда Ер сайёраси юмалоқ бўлмай, теп-текис бўлганида, қуёш шарқдан чиққан онда бутун дунёни ёриштирган, Ернинг баъзи жойларида кун, баъзи жойларда тун бўлмай, бутун ер юзида кундуз ҳукм сурган бўларди. Биз ҳозир қоронғу тушган пайтда гапиряпмиз. Баъзи жойларда ҳозир кундузи. Уларда тун бўлганда, бизда кун бўлади. Ер сайёраси шарсимон бўлгани учун ҳам шундай ҳолат юз беряпти. Ернинг қуёшга қараган томонида кундуз, қарамаган томонида эса тун бўлади.
Агар ер теп-текис бўлганда, қуёш уфқдан бош кўтарганда, бутун ер юзида кундуз, қуёш ботганда эса бутун ер юзида тун ҳукм сурган бўлар эди. Бу эса илмга ҳам, ақлга ҳам зид ҳолатдир.

Ҳайрон қолдирадиган жиҳати шуки, бугун, 21-асрда сунъий йўлдошлар бизга ҳар куни Ернинг шарсимон суратини юбораётган, биз эса телевизор ва телефонларимизда уни томоша қилиб турган бир пайтда баъзи одамлар келиб, ўзича файласуфлик қилиб: «Ер сайёраси юмалоқ эмас, теп-текисдир» деб турса-я.

Ҳой биродар, ҳатто, аввалги уламоларимиз ҳам, жумладан, Имом Розий, Имом Ғаззолий, Имом Мақдисий кабилар: «Ер сайёраси юмалоқдир» дейишган. 

Шу ўринда бир савол туғилади:

«Биз Ернинг юмалоқлигига ишора қилувчи: 

 

ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ

 

«Тунни кундузга киритади, кундузни тунга киритади ва У кўкслардаги нарсани ҳам ўта билувчидир» (Ҳадид сураси, 6-оят) ояти билан 

 

ﭧ ﭨ

 


«Ерни ёйиб қўйдик...» (Ҳижр сураси, 19-оят) оятининг ўртасини қандай мувофиқлаштирамиз. Шунингдек, мана бу оятларни қандай тушунамиз:

 

ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ

 

«Улар назар солмасмилар туянинг қандай яратилганига…»
«ва осмоннинг қандай кўтарилганига…»
«ва тоғларнинг қандай ўрнаштирилганига…»
«ва ернинг қандай текислаб қўйилганига?» (Ғошия сураси, 17-18-19-20-оятлар)

Охирги оятда ернинг текислаб қўйилгани айтиляптику. Буни қандай англаймиз».
Бу мулоҳазаларга қуйидагича жавоб берамиз. 

Ернинг ёйиб, текислаб қўйилиши, аслида Ернинг юмалоқлигига далилдир, текислигига эмас. Ер устида юраётган одамнинг кўзига атрофидаги ер текис, ёйиб қўйилган тарзда кўринади. Оятга эътибор берсангиз, Аллоҳ таоло «Улар назар солмасмилар...» деб марҳамат қилган. Яъни, Ер сиртида ҳаракатланаётган киши ерга қараганда у ёйилган, текислаб қўйилган тарзда намоён бўлади. Инсоннинг кўриш масофаси чегарланган. Сиз олдингизни, 100 метр нарини, ҳатто бир километр узоқликни кўришингиз мумкин, ундан у ёғини, бутун ер юзини кўра олмайсиз. Шунинг учун ҳам олдингиздаги ер сизга ёйиб, текислаб қўйилган ҳолда кўринади. Истаган жойда атрофингизга қарасангиз, ерни ёйилган ҳолда кўрасиз. Сиз ҳатто, экваторда жойлашган мамлакатларга, шимолий муз океанига, жанубий қутб ҳудудларига, Африкага, Узоқ Шарққа борганингизда ҳам ерни ёйилган ҳолда кўрасиз. Бу ҳол Ер юмалоқ бўлгандагина юз беради. Агар Ер сайёраси тўртбурчак, олтибурчак, бешбурчак ёки бошқа қандайдир геометрик шаклга эга бўлганда, биз Ернинг қирғоғига, энг чекка минтақасига етиб борганимизда пастга қулаб тушган бўлар эдик. Аммо биз ернинг истаган четига борсак ҳам ҳеч қачон қулаб тушмаймиз. Сабаби, олдимиздаги ер яна ёйилган ҳолда намоён бўлаверади. Бу эса Ернинг юмалоқлигига далилдир.    

Сўзимиз сўнгида ушбу оятга эътиборимизни қаратсак:

 

ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ

 

«Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда ва озиб кетган уловлар устида узоқ-узоқ йўллардан келсинлар» (Ҳаж сураси, 27-оят)

Оятдаги калимаси «чуқур» деган маънони англатади. Аллоҳ таоло бу оятда بَعِيد «узоқ» калимасини ишлатмади, балкикалимасини зикр қилди. Нега бундай бўлди? Ер шарини кўз олдимизга келтириб кўрайлик. Мисол учун, Канада ва АҚШдан ҳаж қилиш учун Маккага келаётган зиёратчилар чуқурликдан юқорига қараб чиқиб келадилар. Қаранг, шунинг ўзи Ернинг шарсимон, юмалоқ эканлигига далил бўлади. Агар оятдакалимаси ўрнига بَعِيد калимаси ишлатилганида, бу оят Ернинг юмалоқ эмас, яссилигига, теп-текислигига далолат қилган бўлар эди.

Азизлар, хулоса шуки, Ер сайёраси Қуръони Каримга биноан ҳам, илм-фанга кўра ҳам, юмалоқдир, ясси эмасдир. 

Ё Аллоҳ, бизга манфаат берадиган илм ато қилгин. 
Валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн.


Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Масжидга, жамоат намозига грипп, тумов, йўтал бўлган киши борса бўладими Намоз бошланганидан сўнг, бошланиб қолади йўталлар, бурун давоми...

1599 13:04 / 07.07.2019
СаволАссалому алайкум Кeча хуфтон намозига масжидга кирдим. Намоз бошланиб бўлган эди. Жамоатнинг сўнгги сафига сиғишим учун жой йўқ эди, яъни саф тўлиб бўлган давоми...

6167 09:00 / 13.07.2018
САВОЛ Мусулмон аёл ўз эри ва маҳрамлари уйда қолиб, мусофирчилик сафарига чиқса, қандай йўл тутиши керак Хусусан ҳаж ва умра сафарига.ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

3141 18:42 / 26.04.2016
Айрим танишларимнинг айтишича, аёл кишига тиззасидан юқорида турувчи ёки эркакларникига ўхшаган пижама ва шунга ўхшаш ётоқ кийимларини кийиш мумкин эмас экан. давоми...

4805 15:27 / 24.04.2016