1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Нега қимор ўйнайсиз?

10:00 / 01.01.2023 1909 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Қимор» аслида арабча сўз бўлиб, Аллоҳ таолонинг Каломида «қимор» сўзи эмас, балки унинг муродифи «майсир» сўзи келтирилган. Бу эса, осонлик билан мол топиш маъносини билдиради. Яъни, қиморнинг ҳақиқий маъносига далолат қилади.

Аллоҳ таоло «Моида» сурасида қиморни қаттиқ қоралаган:

«Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз» (90-оят).

Аллоҳ таоло хамр тановул қилиш ва қимор ўйнаш каби амалий гуноҳларни бутга чўқиниш ва фолбинга ишониш каби куфр ва ширк саналган улкан маънавий жиноятларга тенглаштирган. Баъзи одамлар бутга чўқинишдан қаттиқ ҳазар қиладилар, ўлиб кетса ҳам бу ишни қилишга кўнмайдилар. Аммо ароқни ичаверадилар, қиморни ўйнайверадилар. Фолбинга бориш ҳақида ҳам шу фикрни айтса бўлади. Аллоҳ таоло бу ишларнинг барчасини қўшиб-жамлаб туриб бир хил баҳо бермоқда.

«Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир», демоқда.

Сўнгра иймон келтирган бандаларига хитоб қилиб:

«Бас, ундан четда бўлинг», демоқда.

Яъни, мўмин бандаларнинг нажот топишларига шояд ушбу ифлосликдан ва шайтоннинг ишидан четда туриш сабаб бўлса, демоқда.

Бугунги кунда қимор ўйновчилар сони ортиб бормоқда деб хабар беради «uzauz» нинг телеграм канали. 

Хабарда айтилишича, онлайн қимор ўйинлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони 2019 йилда 1 минг 454 та, 2020 йилда 2 минг 864 та, 2021 йилда 3 минг 372 та ва 2022 йилнинг 6 ойида 2 минг 325 тани ташкил этган. Ушбу ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар 2019 йилда 55 та, 2020 йилда 86 та, 2021 йилда 103 та, 2022 йилнинг 6 ойида 90 тадан иборат. 

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишида маълум қилинган.
Шариатда қиморнинг қонунийси бўлмайди! Қиморнинг ҳар тури Ислом шариати нуқтаи назаридан ноқонунийдир!

Қиморни аллома Саййид шариф Журжонй икки хил таърифлаган:

Қимор деб бир одам бошқасидан ўйинда шарт қилинган нарсани олишига айтилади.

Мағлубларнинг молидан ғолибга берилиши шарт қилинган ҳар қандай ўйинга «қимор» деб айтилади.
Мана шу бир-бирига маънан яқин икки таърифни мезон сифатида олиб замонамизда кенг ёйилган ва ёйилиб бораётган турли ютуқли телеўйинларнинг қимор ёки қимор эмаслигини билиб олиш мумкин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир биродарига: «Кел, қимор ўйнаймиз» деса, дарҳол садақа қилсин», дедилар.

(Бухорий ривояти).

Қимор ўйнашни таклиф қилган киши ҳам ҳали ўйнамаган қимори учун гуноҳкор бўлиб, каффорот бериши вожиб бўлар экан. Шундагина ўша гуноҳи ювилади.

Қимор шу даражада оғир гуноҳ эканки, уни ўйнаймиз, деган гапнинг ўзи каффоротни тақозо қиладиган гуноҳ ҳисобланар экан.

Бунда қимор ўйнамоқчи бўлган пулни садақа қилиш кўзда тутилган. Қимордан ютилган пул ҳаромдир. Ҳаромни садақа қилиб бўлмайди.  

Аллоҳ таоло бу каби разил ишлардан Ўзи асрасин.


Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зинога олиб борувчи йўллардан рашк қилмасликдир. Яқин одами номаҳрамлар билан шариат белгилаб берган чегараларни бузиб муомала қилганида уни бундан давоми...

3087 11:00 / 29.07.2020
Аллоҳ таоло шундай дейди.... Албатта, Аллоҳдан бандалари орасидаги олимбилимдонлар қўрқур, Фотир сураси, 28.Ушбу оят борасида айтилган тафсирлар қуйидагича Ибн давоми...

3371 17:03 / 30.11.2018
Аллоҳ таоло айтади.Ўзгаларнинг айблари ортидан жосуслик қилиб юрманглар...,, деган Ҳужурот сураси, 12оят.Яъни, бир киши бошқа бир биродарининг айбини қидирмасин. давоми...

1806 15:10 / 05.06.2019
Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди.Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни Каъбани ҳаж ndash зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимдаким кофир бўлса давоми...

2925 14:01 / 28.01.2019