1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қандай қилиб бир дирҳам минг дирҳамдан ўзиб кетади?!

00:18 / 08.12.2022 2458 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши Ҳотам Тоийдан сўради:

«Ўзингдан ҳам сахийроқ инсонни кўрганмисан?

Ҳотам деди:

- Ҳа! Той қабиласидаги бир йигит мени саховатда мағлуб қилган эди. Бир куни унинг уйида меҳмон бўлдим. Унинг ўнта қўйи бор экан. Биттасини сўйиб менга бир аъзосини пишириб келди. Қўйнинг ўша гўшти менга жуда хуш ёқди. Мен гўштни мақтадим. Йигит ташқарига чиқиб қўйларини бирма-бир сўйиб ўша мен мақтаган жойини пишириб келаверибди. Мен бундан бехабар эдим. Ташқарига чиқсам жуда кўп қон тўкилган. Мен сўрадим:

- Нега бундай қилдинг?

Йигит деди:

- Сенга ёққан нарса менда бўлса, қандай бахиллик қилишим мумкин?! Бу биз араблар учун айб ва иснод!

Мен у йигитнинг сўйган ўнта қўйи бадалига уч юзта қизил туя бердим. 

Ҳалиги киши Ҳотамдан сўради:

- Демак, сен ундан сахийроқсан!

Ҳотам деди:

- Йўқ! У мендан сахийроқ. Чунки у бор молини берди. Мен эса молимдан озгинасини бердим!».

Бундан ҳам ажойиб ҳикояни Андалус фақиҳи ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Ал-муҳалло» китобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтиради:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Бир дирҳам минг дирҳамдан ўзиб кетди».

Саҳобалар сўрашди:

- Қандай қилиб бир дирҳам минг дирҳамдан ўзиб кетади?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

- Бир кишининг икки дирҳами бор эди. Уларнинг бирини садақа қилди. Бошқа бир киши эса кўп молига назар солиб ундан юз минг дирҳам олиб садақа қилди!

Яъни, икки дирҳам соҳиби молининг ярмини садақа қилди. Аммо юз минг садақа қилган кишининг беҳисоб моли бор эди. Шундан озгинасини садақа қилди.

Бу дегани, бойлар садақа қилмасин дегани эмас. Балки, фақирлар берадиган садақасини оз деб ўйламасин деганидир.

Бир бурда нонингиз бор эди. Бошқа нарсангиз йўқ эди. Оч қўшнингизга унинг ярмини бердингиз. Демак, сиз унга ярим бойлигингизни бердингиз.

«Қийинчилик қўшини»ни жиҳозлаб бергани учун Усмон розияллоҳу анҳуга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бундан кейин Усмонга қилмиши зарар бермайди!», деган нишонни тақиб қўйдилар.

Бойларга ана шу етади!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

1840 16:08 / 25.11.2024
Доимо ҳақ йўлда бўлинг, бу йўлда юргувчиларнинг озлиги сизни ташвишлантирмасин. Ботил йўлдан сақланинг, у йўлда ҳалок бўлгувчиларнинг кўплиги сизни алдаб давоми...

9099 11:00 / 01.07.2022
Аллоҳ таоло айтади .Улар, агар Мадинага қайтиб борсак, албатта азиз хорни ундан чиқарур, дерлар. Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир. давоми...

2216 13:20 / 31.12.2021
Ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқалар учун ҳам яхши кўриш.Шунга кўра киши ўзи учун шаръий ва ақлий жиҳатдан хоҳлаган нарсани барча мусулмонлар учун ҳам хоҳлаб, давоми...

818 11:18 / 29 июль