1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Инсон ўзига берилган нарсалардан сўралади

16:00 / 24.11.2022 2300 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Насавийнинг ҳузурига икки кишини ўғриликда гумонланиб олиб келишди. Уларнинг бири айбсиз эди. Насавий ходимини чақирди:
- Ҳой бола! Бир идишда сув олиб кел!
Бола сув олиб келди. Насавий сувни олиб ича бошлади. Сўнгра тўсатдан идишни ерга ташлаб юборди. Идиш синди. Ҳалиги кишиларнинг бири қўрқиб кетди. Иккинчиси эса индамай тураверди.
Насавий қўрққан кишига қараб деди:
- Сен ўғри эмассан, уйингга боравер!
 Унинг шеригига қараб деди:
- Ўғирлаган нарсангни эгасига бер!
Насавийдан сўрашди:
- Уни ўғирлаганини қаердан билдинг?!
Насавий деди:
- Ўғрининг юраги бақувват бўлади. У қўрқмайди. Анави қўрққан киши эса айбсиз. Чунки уйда сичқон қимирласа уни қўрқитиб ўғрилик қилишига халақит қилган бўлар эди!
Қани энди журъат ва довюраклик ҳақ йўлида бўлса!
Қани энди қароқчи ва йўлтўсарлардаги шижоат Аллоҳ йўлидаги жиҳодларда, Унинг шариатини ҳимояси ва калимасини олий қилишда бўлса!
Қани энди ашула ва қўшиқларда исроф бўлаётган овозлар Қуръонга ва кишиларни Аллоҳнинг ибодатига чорловчи азонларга ишлатилса!
Қани энди исрофгар бой пулларини садақаларга сарф қилса эди! Камбағалдан олдин ўзи роҳат топар эди. Бу пуллари ўзидан олдин қабрга бориб уни кутиб турар эди!
Инсонлар муаммоси пул, мол, иқтидор, қобилият ёки имкониятда эмас. Уларнинг муаммоси уларни қаерга қўйишидадир.
Абу Жаҳл шижоатли киши эди. Аммо у шижоатини ботилга ишлатди.
Умайя ибн Халаф бой инсон эди. Аммо у бойлигини кишиларни ҳақдан тўсишда ишлатди.
Утба ибн Рабиъада ақл ва фикр бор эди. Аммо унинг ақли ҳаёга қарши борди, фикри ўз соҳибини ҳалок қилди.
Инсон ўзига берилган иқтидордан, қобилиятдан ҳам сўралади. Қаерга қўйгани ҳақида, қаерда ишлатгани ҳақида сўралади.
Шижоат, мол, илм, ақл, мансаб, мартаба ва ҳоказоларни нималарга ишлатгани ҳақида инсон ҳали ҳисоб беради.
Агар Аллоҳнинг йўлида ишлатган бўлса натижа ҳам яхши бўлади. Агар шайтон ва нафснинг йўлида ишлатган бўлса натижа ҳам шунга мос бўлади!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Россия киноусталари томонидан ишланган .Текинхўрлар, .Паразиты, ҳужжатли илмийоммабоп фильмни кўргач, сиз азиз ўқувчиларимиз билан ушбу фильмдан олган давоми...

5096 12:30 / 08.07.2021
Қандай қилиб испан роҳибларининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадларини ўғирлашмоқчи бўлганлари ҳақида Ёвуз ниятли кишилар ҳамма давоми...

11094 14:00 / 30.06.2022
Ғарблик бир аёл мутлақо тузалмас, дахшатли бир касалликка чалинди, табиблар раксаратон деб аталмиш бу дард давосига ожиз эдилар. Бечора аёлнинг яшашга ишончи давоми...

7098 17:00 / 12.01.2021
Бировни қариндоши туфайли айблашдан олдин Нуҳ алайҳиссаломнинг оқ бўлган ўғли борлигини, Иброҳим алайҳиссаломнинг отаси мушрик бўлганини, Лут алайҳиссаломнинг давоми...

2523 15:26 / 06.01.2023