1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Шайх Ғаззолийнинг ҳозиржавобликлари

20:57 / 27.10.2022 1831 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳижобсиз бир қиз шайхнинг ишхоналарига кирди. Буни кўрган бир йигит ғазабнок ҳолда: «Бу қиз нега келибди?» деб сўради.

Шайх шундай жавоб қилдилар: «Табиб касални қабул қилади, соғломни эмас!».

Бир йигит: «Эй шайх! Аллоҳга соқолсиз қандай йўлиқасиз?» деди.

Шайх: «Унга соғлом қалб билан йўлиқаман!» дея жавоб қилдилар.

Бу билан қуйидаги оятга ишора қилгандай бўлдилар:

«У кунда на мол манфаат берар ва на болалар. Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар)». (Шуаро сураси, 88-89-оятлар).

Бир йигит шайх Муҳаммад Ғаззолийдан: «Эй шайх, намоз ўқимаганнинг ҳукми нима?», дея сўради. У киши шундай жавоб бердилар: «Ҳукми уни ўзинг билан масжидга олиб боришингдир. Яхшиликка чақирувчи бўл, амалларга ҳакам эмас!!»

Мубашшир Аҳмад домланинг телеграм саҳифаларидан олинди

Муаллиф
Мубашшир Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом соғлиқни сақлаш борасида катта аҳамият берган нарсалардан бири тозаликка риоя қилишдир. Дунё тарихида ҳеч ким, ҳеч қандай тузум ва дин тозаликка риоя давоми...

10707 14:30 / 08.07.2022
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Эй Оиша Бу Жаброил, сенга салом йўлламоқда,, дедилар. .Ва алайҳиссалому ва давоми...

5182 05:00 / 03.03.2017
Уйқуга тўймаган кўзларини базўр очдию, одатдагидек қўли бош тарафида турган телефони томони узанди. .Оббо, яна ухлаб қолибманку, деди. Алламаҳалгача телефонда давоми...

4389 09:00 / 02.07.2022
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида кўпинча .Аллоҳим Мен сендан сиҳатсаломатликни, иффатни, омонатни, давоми...

4204 05:00 / 03.03.2017