1447 йил 11 шаъбон | 2026 йил 30 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркий давлатлар муфтийлари тарихий ҳужжатни имзоладилар

22:51 / 21.10.2022 1582 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Озарбайжон давлатининг Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний ташкилотларининг раҳбарлари кенгашининг низомини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда Туркий давлатлар муфтийлари, исломшунос олимлар, эксперт ва диний соҳа ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбир Қуръони Карим тиловати ила бошланди.
Дастлаб Туркий давлатлар муфтийлари томонидан мазкур Кенгаш низоми имзоланди.
Шундан сўнг Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Бағдод Aмриев сўзга чиқиб, туркий давлатлар ҳамкорлигининг тарихи ва бугунги куни, туркий халқларнинг Ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси, қардош ва диндош давлатларнинг истиқболи ҳақида сўзлади. 
Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ушбу Низом туркий халқлар тинчлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш, муштарак қадриятларни кенг ёйиш, ўзаро тажриба алмашиш ва турли соҳалардаги алоқаларни янада равнақ топширишга хизмат қилишига урғу қаратдилар.
Маросим якунида оммавий ахборот воситалари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Туркий давлатлар муфтийлари журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтардилар.
Тадбир иштирокчилари Озарбайжон давлатининг тарихий шаҳри Шушадаги табаррук қадамжоларни зиёрат қилдилар.

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур давоми...

2725 14:18 / 08.04.2021
2021 йил 11 июнь куни бошланган футбол бўйича Европа чемпионати тобора жадал қизғин тус олиб, бутун дунё бўйлаб томошабинларни ўзига жалб қилмоқда. Шу муносабат давоми...

2385 09:00 / 16.07.2021
Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идорасида .Сарҳисоб 2020, танловининг якуний босқич ғолиблари эълон қилинди.Танлов икки босқичда ўтказилди. Дастлаб ҳудудий давоми...

1241 07:55 / 01.04.2021
Миср Республикаси Вақф вазирлиги берган маълумотга кўра, жорий февраль ойида мамлакат бўйлаб 44 та янги масжид ишга туширилади. Мамлакат муҳандислик ишлари давоми...

2549 13:34 / 05.02.2019