1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бу Аллоҳнинг яратганидир!

09:00 / 13.03.2023 3282 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Барча қушларда бош суяк тумшуққа бирлашиб кетган. Аммо қизилиштонда тумшуқ билан бош суяк бир-биридан алоҳида тарзда жойлашгандир.

Шунингдек, у тебранишларни ютадиган, ҳалокатларнинг олдини оладиган махсус амтортизатор билан таъминланган. Бу амтортизатор тумшуқ билан бош суяги орасидаги қалин тўқимадан иборат. Бу тўқима бошқа қушларда мавжуд эмас. Ўша қалин тўқима (губка) дарахтга зарба бериш пайтидаги ортиқча титрашларни ютади. Ушбу губка машиналарнинг амортизаторидан яхши ишлайди.

Танага ташқаридан ортиқча юкнинг тушиши лотинча g (жи) ҳарфи билан белгиланади.

Космонавтлар космик кемада Ер атмосферасига кираётган пайтда уларнинг танасига 3-4 g оғирликда юк тушади.

Парашютда тушаётган одам парашюти очилган лаҳзада унинг танасига 10 g оғирликда юк тушади.

Энди мана бунга эътибор беринг: қизилиштон тумшуғи билан дарахтга уриб, ковак очаётган пайтда унинг бошига 1000 g оғирликда юк тушади. 

Тасаввур қиляпсизми, 1000 g!

Агар инсоннинг танасига шунча юк тушса, инсон парчаланиб кетиши мумкин.

Аммо қизилиштоннинг бошига шунчалик оғир юк, босим тушса ҳам унинг танаси парчаланиб кетиши у ёқда турсин, боши ҳам айланмаяпти.

Буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг унга ато этган неъматларидир.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволНамоз ўқишни ва рўза тутишни 21 ёшимда бошлаганман. 12 ёшдан 21 ёшгача намоз ўқимаганман, рўзани эса баъзан тутиб турардим. Шу қолган намоз ва рўзаларнинг давоми...

3609 16:05 / 15.09.2020
Зайд ибн Аслам айтади .Бир киши қабрларни маскан қилиб олган эди, одамлардан танбеҳга учради. Шунда у киши .Булар ростгўй қўшнилар, мен улардан ибрат оламан,, деди,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2094 06:54 / 21.07.2019
Авн ибн Заквон айтади .Зурора ибн Авфо бизга бомдод намозини ўқиб берди. .Эй бурканиб ётувчи,ни ўқиб, Муддассир сураси, 1оят .Қачонки сурга пуфлансаhellip, оятига давоми...

3447 17:00 / 05.06.2022
Ибн Насавийнинг ҳузурига ўғирликда айбланган икки кишини олиб келишди. Насавий уларни ўтирғизиб, бир идишда сув келтиришни буюрди. Сувни ичаётиб, идишни атайин давоми...

1512 08:08 / 20.11.2020