1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Чошгоҳ намозини ўқиш кўплаб ажру савоб, хайр-барака, файзу футуҳга сабаб бўлади

04:00 / 19.08.2022 2858 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий алайҳиссаллам: «Ким зуҳо (чошгоҳ) намозини муҳофаза (бардавом) қилса, унинг гуноҳлари, гарчи денгиз кўпигича бўлса ҳам, мағфират қилинади», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Бу ҳадисдан чошгоҳ намози ўқиш жуда ҳам савобли амал экани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Бу намоз кўплаб ажру савоб, хайр-барака ва файзу футуҳга сабаб бўлиши таъкидланмоқда. Бу намознинг вақти қуёш чиқиб бўлгандан заволгача давом этиб, энг афзал вақти қуёш ерни қиздирган вақтидир. Ривоятларда чошгоҳ намози икки ракъатдан саккиз ракъатгача бўлиши зикр қилинади. Демак, ҳолат ва имкониятга қараб ушбу икки рақам орасидаги ададда чошгоҳ намозини ўқиса бўлаверади. Вақти оз одам икки ракъат ўқиса ҳам, чошгоҳ намози ўқиган бўлади. Имкони кенг одам кўпроқ ўқиса, яна ҳам яхши. Энг муҳими, ўқиш керак.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин фил аввалийна ва солли ъала Муҳаммадин фил ахирийна ва солли ъала Муҳаммадин фин набиййийна ва солли ъала давоми...

935 04:57 / 10.08.2025
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким таҳоратини чиройли қилиб, сўнг уч марта .Ашҳаду алЛаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу давоми...

4379 15:55 / 19.08.2019
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар Унга саловот айтинг ва салом йўлланг, давоми...

2245 16:12 / 10.08.2024
Ҳожи ёки умра қилувчи ватанига яқин қолганда ушбу дуони ўқийди . .Бисмиллаҳ, ааибуна, тааибуна, обидуна, лироббинаа ҳамидуна, содақаллоҳу ваъдаҳу ва насора давоми...

838 14:07 / 12.06.2025