1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳолвами ёки пишлоқми?

17:00 / 01.08.2022 3827 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таътилга берилган муддат ниҳоясига етиб, юртига қайтиш учун бир йигит самолётга чиқди. Йигитнинг ёнида содда, кекса бир онахон ўтирарди. Самолёт манзил сари парвозни давом эттирар экан, йўловчиларга таом тарқатилди. Ҳар бир таом ёнида бир бўлак оқ рангли ҳолва қанд ҳам бор эди. Кекса онахон ҳолва идишни очдилар-да, бир бўлак нон олиб, у билан ҳолвани емоқчи бўлдилар. Аслида онахон ҳолванинг ранги оқ бўлгани учун уни пишлоқ бўлаги деб ўйлаган эдилар. Унинг ҳолва экани маълум бўлгач, ўзларини ноқулай ҳис қилиб, ёнларида ўтирган йигитга оҳиста қарадилар. Йигит бўлиб ўтган ҳолатни кўрмаганга олди. У ҳам ҳолва турган идишни очиб, онахон каби емоқчи бўлди. Буни кўрган онахон кулиб юбордилар.

Шунда йигит: «Онахон, нега бунинг пишлоқ эмас ҳолва эканини менга айтмадингиз?», деди.

Онахон: «Мен ҳам сенга ўхшаб уни пишлоқ деб ўйлаган эдим», дедилар.

Аслида йигит ўша ҳолванинг пишлоқ эмас, ҳолва эканини, бу сафар ҳам бир муддат ўтиб ниҳоясига етишини, ёнида ўтирган аёл содда бир кекса онахон эканини билар эди. Фақат ёнида ўтирган кекса аёлнинг қалбини ўйлади ва уни ноқулай вазиятдан чиқаришга Аллоҳнинг иродаси билан уринди. Буни кўнгил олиш дейилади.

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: «Мен кўнгил олишдан кўра, улуғроқ буюкроқ ибодатни кўрмадим» деганлар.

Инсонларнинг ҳис туйғуларидаги ноқулайликларнинг ислоҳ бўлишига, инсонларнинг қалбларидаги озор берувчи нарсаларнинг аришига сабабчи бўлишнинг савоби, уларнинг йўлларидан озор берувчи нарсаларни четга олиб қўйишнинг савобидан кам эмас.

Шундай экан, одамларнинг кўнглини олайлик, қалбларидаги жароҳатларга малҳам бўлайлик, ҳис туйғуларининг риоясини қилайлик, одамларга гапираётганимизда ширин сўзларимизни аямайлик, улар билан муомала қилганимизда мулойим бўлайлик, ҳеч кимга озор бермайлик.

Ҳаммамиз ҳам бу дунёдан бир кун кетамиз, ортимиздан фақат изларимиз қолади. Биз кетганимиздан сўнг, бизни ёдга олганларида хотирамиздан хушбўй ифорлар таралсин. Одамларга ичимиздаги самимий туйғуларимизни ва болдек ширин сўзларимизни илинайлик. Бошимизга қандай ташвиш тушган бўлишига қарамай, доим инсонларга очиқ чеҳра ва табассум билан юзланайлик.

Аллоҳ таоло бизларни инсонларнинг қалбларига илиқлик ва шодлик олиб кирадиган бандалардан айлаб, дилозорликдан асрасин!

Манба: «Ал-Мутанаббий» саҳифасидан

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Болалигида кўпчилик космонавт, учувчи бўлишни орзу қилган. Космонавтлар, учувчилар дуч келадиган ҳолатлардан бири ndash меъёридан ортиқча юкдир. Буни рус тилида давоми...

2924 14:16 / 30.01.2024
Аллоҳ азза ва жалла расулларни халққа ибрат қилиб юборган. Бизга ривоят қилинган хабарда айтилишича Идрис алайҳиссалом тикувчи бўлганНуҳ алайҳиссалом дурадгор давоми...

4566 19:49 / 27.09.2017
Бир йигитнинг ҳасратли ҳикояси. Шу йилгача онам соғлом эди. Тўғрироғи мен шундай деб ўйлаган эканман. Чунки онам намозларни тик туриб адо қиладиган, рамазон давоми...

7233 18:14 / 21.05.2018
Отанинг табассумиБола дадасидан сўраяпти Табассумим билан табассумингиз орасида қандай фарқ борДадаси деди Сен хурсанд бўлганингда табассум қиласан. Мен эса, давоми...

3316 10:21 / 09.12.2021