1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ПСЖ ярим ҳимоячиси Идрисса Гуйе ЛГБТни тарғиб қилувчи кийимда ўйнашдан бош тортди

19:00 / 18.05.2022 3134 pdf Ўқиш режими + -


Ҳозирда Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клубида ўйнаётган таниқли футболчи Идрисса Гуйе яқинда ЛГБТни тарғиб қилувчи кийим кийишдан бош тортгани учун ўз клубининг «Монпеле»га қарши ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Бу ҳақда theislamicinformation.com манбаси хабар берди.

Гуйе мазкур либосни кийишдан бош тортгандан сўнг «ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино шу заҳотиёқ унинг ўйинда иштирок этмаслиги ҳақида баёнот берди. Почеттино 32 ёшли футболчи шахсий сабабларга кўра, жамоани тарк этишга мажбур бўлганини, аммо жароҳат олмаганини маълум қилди.

Сенегал терма жамоасида ҳам тўп сурадиган Гуйе диндор мусулмон сифатида танилган.

Гуйе Франциянинг «Лилль» клубининг ўринбосар жамоасига қўшилишдан олдин ўзи туғилиб ўсган Сенегалдаги «Диамберс» клубида футболчилик фаолиятини бошлаган. Кейин у 2010 йилдан 2015 йилгача клубнинг асосий аъзосига айланди.

Сўнгра «Астон Вилла»га ўтиб, Англияга кўчиб ўтди ва бир йилдан сўнг «Эвертон» билан шартнома имзолади. 2019 йилда Гуйе Лига 1 чемпиони «Париж Сен-Жермен» (ПСЖ) сафига қўшилди

Гуйе 2011 йилда Сенегал терма жамоасида дебют қилган. Қайд этилишича, у 2012 йилги ёзги Олимпия ўйинлари, 2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати каби бир қанча нуфузли халқаро мусобақаларда ўз мамлакатини ҳимоя қилган. У шунингдек, Сенегалнинг 2022 йилги Африка Миллатлар Кубогида ғалаба қозонишига ёрдам берди.

                                                Нозимжон Ҳошимжон ва Хуршид Маъруф тайёрлади.



Манба
theislamicinformation.com
Мавзуга оид мақолалар
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда islom.uz портали ижодий жамоаси нашриётимизда узоқ йиллардан бери хизмат қилиб келаётган, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

1151 15:29 / 20.08.2022
Чилонзор туманидаги Сўгалли ота зиёратгоҳи ёнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қурилишини бошлаган масжид узоқ йиллар қаровсиз ҳолда қолиб кетган давоми...

1774 14:00 / 10.05.2021
2023 йил 11 декабрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидига Ҳиндистон бош муфтийси, машҳур олим, .Сунний маданият маркази, раҳбари, фазилатли шайх Абу давоми...

1096 17:39 / 11.12.2023
2019 йилда Канаданинг Альбертлар университетининг ботаника боғида Оға Хон номидаги мусулмонлар боғининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу шимолда жойлашган давоми...

1870 14:20 / 11.12.2018
Аудиолар

120503 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42118 14:35 / 11.08.2021