1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида меҳмонхоналарни сараламоқда. Ҳаж квотаси ва харажатлари ҳозирча очиқланмади

17:39 / 04.05.2022 2497 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон «Ҳаж – 2022» делегацияси Саудия Арабистонига ташриф буюрди.

Мусулмонлар идорасининг маълум қилишича, «Ҳаж – 2022» делегацияси Мадина шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат қилиши мумкин бўлган замонавий меҳмонхоналарни саралаш мақсадида, уларни кўздан кечирмоқда.

«Аллоҳ насиб этса, бу йил Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамада беш юлдузли ва барча қулайликларга эга бўлган замонавий меҳмонхоналар ўзбекистонлик зиёратчилар учун хизмат кўрсатади. Асосий мақсад, зиёратчиларимиз беш маҳал намозларини ушбу табаррук масжидларда адо этиш саодатига эришишлари, муборак сафар давомида фақат роҳат билан ибодат қилишлари ва дуою илтижолар қилишларига эришишдир», – дейилади идора хабарида.

Маълум қилинишича, ушбу меҳмонхоналар Масжиди Набавий ва Ҳарами шариф ҳисобланган Байтуллоҳга яқин бўлишига катта эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, делегация вакиллари сафари давомида Мадинада ўзбекистонлик умрачилар билан ҳам учрашди.

Ҳаж квотаси ва тўловлари

Ҳаж мавсуми жорий йил тахминан июль ойининг бошларига тўғри келиши кутилмоқда. Аввалроқ, «Ҳаж-2022» мавсумида иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси ҳақида хабар берган Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Ҳаж мавсуми учун тўловлар бўйича маълумот бермаган эди.

Ҳаж зиёратига бориш учун харажатларнинг умумий суммаси ҳар йили ўзгариб боради. Сўнгги бор 2019 йилда бу сумма расман эълон қилинган эди – 33,5 миллион сўм.

Шунингдек, квоталар борасида ҳам расмийлар рақамларни очиқламаяпти. Сўнгги марта 2017 йилдан Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж квотаси 5200 дан 7200 нафаргача оширилган эди.

Ҳаж ва Умра, шунингдек Саудиядаги икки масжид ҳақида маълумотлар бериб борувчи HaramainInfo портали 21 апрель куни “Ҳаж-2022” мавсуми учун ҳар бир давлатга ажратилган квоталар сони бўйича маълумот берди. Унга кўра, Ўзбекистонлик зиёратчилар учун 10 минг 865 та ўрин ажратилган.

Manba: Kun.uz

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
2019 йилнинг 9 февраль куни .Hilolnashr, нашриётматбаа уйида фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг рус тилидаги навбатдаги китобларининг давоми...

3743 11:07 / 09.02.2019
Мисрнинг Вақф вазирлиги томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламнинг ахлоқий фазилатлари ва ҳаётларини тарғиб қилиш мақсадида Пайғамбаримизнинг давоми...

2457 17:07 / 12.12.2018
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залини экспонатлар билан бойитиш, экспозицияни ташкил этиш ҳамда режалаштирилган лойиҳалар юзасидан якуний давоми...

837 14:04 / 28 апрель
Хива шаҳрида давом этаётган .Ислом ndash эзгулик ва тинчлик дини, мавзуидаги халқаро конференцияда Халқаро мусулмон уламолари кенгаши раиси Али Муҳйиддин давоми...

1141 17:05 / 16.10.2024
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021