1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари Истамбул шаҳрига етиб келдилар

15:45 / 14.04.2022 2198 pdf Ўқиш режими + -


Аввал хабар берганимиздек, бугун 14 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарлари иштирокидаги тарихий йиғилишда иштирок этиш учун Истанбул шаҳрига етиб келдилар.

Муфтий Нуриддин домла ҳазратларини Истамбул халқаро аэропортида Туркия Диёнат ишлари бошқармаси Евросиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи Солиҳ Гур ва Ўзбекистоннинг Туркия давлатидаги элчихонаси вакиллари кутиб олдилар.

Айни пайтларда Муфтий ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарлари иштирокидаги биринчи йиғилиш доирасида амалга оширилиши режа қилинган тадбирларга тайёргарлик кўрмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарлари иштирокида илк йиғилиш Туркиянинг Истанбул шаҳрида эртага, 15 апрель куни бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва   Венгрия каби давлатлар дин пешволари иштирок этишлари режалаштирилган.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўлларига бағишланган, ҳазратнинг инилари Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф томонидан ёзилган давоми...

1315 15:30 / 04.03.2025
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда .Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир, деб марҳамат қилган. Мўминмусулмонлар Аллоҳ таолонинг қазою қадарига бўйсуниб, мусибат келганда давоми...

17555 20:03 / 09.09.2017
Нима учун Англия қироли Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан юз йил ўтмай калимаи шаҳодат ..Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна давоми...

4268 11:20 / 25.10.2018
Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.Ана шундан давоми...

2026 22:06 / 20.10.2021