1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Аслида рўзани қандай тутишимиз керак?

09:30 / 06.04.2022 3513 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўзадор ўзини фақатгина Аллоҳнинг зикри учун бағишлаши керак, телевизор кўриш учун эмас. Рўзадор намоз учун, қиёмул лайл (таровеҳ), Қуръон тиловати ва унинг оятлари маъносини тадаббур қилиш учун вақтини сарф қилиши керак. Ўйин-кулгу, куй-қўшиқларни ҳиргоя қилиш учун эмас. Саодат асрида Рамазон кўпинча ғазотлар, Аллоҳ йўлида жон фидо қилишлар ойи бўлган. Масалан, Бадр ғазоти Рамазон ойида бўлган, мўғулларга қарши жанг ҳам Рамазон ойида бўлган, салбчиларга қарши уруш ҳам Рамазон ойида бўлган. Юксак даражадаги ҳақиқий рўза мана шундай бўлади.

Танбаллик, кун бўйи ухлаш, тун бўйи телевизор қаршисида бедор бўлиш, эрталаб ишга дангасалик билан туриш, одамлар билан қўпол, жиззаки ва асабий ҳолда муомала қилиш билан тутилган рўза юксак даражадаги рўза эмас. Аллоҳ таоло бунга ўхшаган рўзалардан беҳожатдир. У Зот ундай рўзани эгасининг ўзига қайтаради ва уни қабул қилмайди. Натижада бундай рўза тутган одам фақат очлик ва чанқоқликни қўлга киритади.

Чинакам рўза тана деб аталган уловга миниб, уни Аллоҳнинг розилигига сабаб бўладиган солиҳ амаллар, гўзал сўз ва ҳақиқий ибодат қилишга ундашдир. Ўзингиздан сўрангчи, юқорида айтилган юксак даражадаги рўзанинг қайси сифати сизда топилар экан. Бу саволни ўзингизга берсангиз, рўза ибодатини қай даражада адо этаётганингизни англаб етасиз.

Достор Мустафо Маҳмуд раҳимаҳуллоҳнинг “Ислом нима?” китобидан 

Нозимжон Ҳошимжоннинг эркин таржимаси

Муҳаррир: Абдулазиз Раҳим

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло инсонни икки олам орасида яратди. Уларнинг биринчиси руҳоният олами, иккинчиси моддият олами. Инсон ушбу икки оламнинг ўртасидадир. Чунки Аллоҳ таоло давоми...

1997 13:46 / 02.03.2025
Рамазон ndash жиҳозлар орқали Қуръон ўқиттириладиган ой эмасРамазон мусулмонлар учун Қуръон ойидир. Ҳақиқий маънода Қуръон ойидир. Турли технологик жиҳозларга давоми...

2399 10:32 / 23.04.2021
Мағфират ва жаннат эшиклари очилган, шайтони лаъин кишанланган муборак ой ndash Рамазон эшик қоқмоқда. Сизу биз бу эшикни очишга ҳозирмизми Рамазон mdash алоҳида давоми...

1687 16:02 / 27.02.2025
Мўмин мусулмонлармиз орзиқиб кутаётган ойлар султони бўлмиш муборак Рамазон ойига ҳам саноқли кунлар қолди.Утба ибн Фарқад розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2860 14:45 / 08.04.2021