1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли қироатининг видеотасвирга ёзилган тақдимоти бўлиб ўтади

11:36 / 29.03.2022 2705 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 29 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан тайёрланган шайх Алижон қори қироати асосида Қуръони Карим тиловатининг видеотасвирга ёзилган лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтади.

Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли иштирок этадилар.

Бир қанча вақт олдин шайх Алижон қори томонидан Қуръони Карим қироатини видеотасвирга ёзиш иши бошланган эди. Шу кунларда 30 пора Қуръони Каримни ўз ичига олган бу хайрли иш ниҳоясига етиб, халқимиз тарихида илк марта оммага тақдим қилинмоқда. Ушбу янги лойиҳа – шайх Алижон қорининг Қуръон таълими ва хизматида кечган 30 йиллик меҳнатларининг самарасидир.

Шайх Алижон қори қироати асосида видеотасвирга ёзилган Қуръони Карим тиловати ўзига хос услубда амалга оширилган бўлиб, видеотасмада қироат қилинган ҳар бир оятнинг арабча матни ҳам тиловатга ҳамоҳанг равишда бериб борилган. Бу иш нафақат Ўзбекистон ва Миср диёри, балки бутун дунё бўйича илк марта амалга оширилмоқда.

Тақдимот соат 14:00 дан бошлаб, «muslim.uz» ва «АlQuran.uz» каналларининг ижтимоий тармоқларида онлайн тарзда эфирга узатилади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Тошкент шаҳридаги .Баланд, жоме масжиди имом ноиби Ҳабибуллоҳ домла Исмоиловнинг вафоти муносабати давоми...

1954 16:38 / 27.07.2020
Президент фармонига кўра, Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан, содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация давоми...

1153 21:56 / 06.12.2023
.Обод маҳалла, давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси, .Имом алБухорий, маҳалла фуқаролари йиғини, Маданий мерос департаменти давоми...

2710 14:14 / 24.04.2021
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили июнда Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилишига рамзий тамал тоши қўйган эди. Ўтган вақт давомида бу ерда кенг давоми...

2418 15:20 / 25.06.2019