1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума кунини ибодат ва дуо билан ўтказинг!

09:30 / 25.03.2022 2711 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума кунини зикр қилдилар ва:

«Унда бир соат бор. Қайси бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)ни озайтириб кўрсатдилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Жума кунининг афзалликларидан бири унда дуо қабул бўладиган соат борлигидир. Ушбу соат ва унинг миқдори ҳақида ҳам турли мулоҳазалар бор.

Баъзилар «Бу соат олтмиш дақиқа вақтни ўз ичига олган табиий соатдир», дейдилар.

Бошқалар эса уларга хилоф равишда «Бу соатдан мурод озроқ вақтдир», дейдилар.

Ушбу ҳадис иккинчи фикрга далилдир. Чунки унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у соатга ишора қилиб, бош бармоқлари билан кўрсаткич бармоқларининг учларини бир-бирига жуда яқинлаштириб, «бундай», деб, озлигига ишора қилганлар.

Ана ўша соатда қайси бир мусулмон намоз ўқиб, дуо қилиб турган бўлса, Аллоҳ таоло, албатта ўша банданинг сўраган нарсасини беради. Шунинг учун ҳар доим Жума куни ибодат ва дуо билан машғул бўлмоқ керак.

Аллоҳ таоло барчаларимизни мағфират қилиб, дуоларимизни ижобат қилсин!

«Ҳадис ва Ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ибн Умар розияллоҳу анҳу масжидга ўнг оёғи билан кириб, чап оёғи билан чиқар эди,. . . Бухорий ривоят қилган. Масжидда туфламаслик Анас розияллоҳу анҳудан давоми...

3156 08:05 / 11.07.2025
Жума куни бомдод намозида .Ҳаа мийм сажда, ва .Ҳал атаа алалинсани, сураларини қироат қилиш суннатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай давоми...

2273 23:06 / 07.12.2023
. ,. . . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким масжидда йўқолган нарсасини сўроқлаган давоми...

3652 08:03 / 15.03.2024
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон минбарга чиқсалар, салом берар эдилар,. Ибн Можа ва Шофеъий ривоят давоми...

1673 08:54 / 01.11.2024