1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Учтепа туманидa жойлашган «Кўкча Оқтепа» жомеъ масжидининг очилиш маросими ўтказилди

17:53 / 24.03.2022 2253 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда масжидлар сони яна биттага кўпайди. Бугун, 24 март куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидa жойлашган «Кўкча Оқтепа» жомеъ масжиди янги биносининг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди. 

Маросимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташриф буюрдилар.

Рамазон ойига муносиб туҳфа бўлган масжиднинг очилиш маросимида муфтий ҳазратлари масжидни қайта бунёд этишда хизмат қилган қурувчилар, ҳашарчилар, меъморлар ва ҳомийларга ҳақига дуо қилдилар.

Муфтий Нуриддин домла пешин намозини жамоат билан адо этгач, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб бериш асносида масжид қуришнинг аҳамияти ҳақида сўз юритиб, «Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради», (Имом Муслим ривояти), деган мазмундаги ҳадиси шарифни шарҳлаб бердилар.

Шу билан бирга муборак Рамазон ойига тайёргарлик кўриш ҳамда Рамазон умра зиёрати бўйича қилинаётган ишлар бўйича ҳам сўз юритдилар.

Янги барпо этилган масжид маҳалла аҳлининг саховатпеша инсонлари ва ҳашар йўли билан икки йилда қайтадан бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Масжид хонақоҳ ва ертўла қисмларидан иборат бўлиб, 2000 нафар намозхонни сиғдира олади. Замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган масжидда барча шарт-шароитлар яратилганбўлиб, хусусан, иссиқлик ва совутиш тизимларидан тортиб, маъмурият хоналари, замон талабига мос таҳоратхоналар, кутубхоналар намозхонлар учун тайёрлаб қўйилди. Масжиднинг олд ва орқа қисмидаги 35 метрлик 4 та минора унга ўзгача файз бериб турибди.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши бошланди. Шу муносабат билан нуронийлар ва зиёлилар билан учрашув бўлди.Президент мўминмусулмонларни, давоми...

1974 18:30 / 15.04.2021
Ҳаж ва Умра вазирлигининг маълум қилишича, бу йилги Ҳаж зиёратига танланган барча 60 минг киши икки дозадан коронавирусга қарши эмланиши керак..Ҳажга рухсатнома давоми...

1821 10:30 / 30.06.2021
Москвада масжидлар яқинидаги автоулов жойлари муаммоси долзарб бўлиб, машиналар режимини қайта кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Москва муфтийси, Москва давоми...

2235 12:00 / 27.03.2021
Аввал хабар қилганимиздек, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилди давоми...

2200 10:04 / 20.10.2021