1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръонни қалбимиз баҳори этгин!

17:00 / 05.03.2022 2801 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Барчамиз биламизки, Қуръони Карим Фотиҳа сурасидаги «Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн» ояти билан бошланади.

Бу ўринда кўпчилигимизга маълум бўлмаган бир ҳолат бор. Демак, Қуръони Каримни тўрт рубъга, чорак қисмларга ажратсак, кўрамизки, ҳар бир рубъ «Алҳамдулиллаҳ» лафзи ила бошланар экан!

Биринчи чоракнинг бошланиши:

«Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн», (Фотиҳа сураси, 1-оят).

Иккинчи чоракнинг бошланиши:

«Алҳамдулиллаҳиллазий холақос самавати вал арзо ва жаъалаз зулумати ван нуур...» (Анъом сураси, 1-оят).

Учинчи чоракнинг бошланиши:

«Алҳамдулиллаҳиллазий анзала ъала ъабдиҳил китаба ва лам яжъал лаҳу ъиважа», (Каҳф сурси, 1-оят).

Тўртинчи рубънинг бошланиши:

«Алҳамдулиллаҳи фатирос самавати вал арзи ва жаъилул малаикати русула....», (Фотир сураси, 1-оят).

Сенга Роббим, Сен рози бўлгунинг қадар ҳамд бўлсин! Аллоҳим, Қуръонни қалбимиз баҳори этгин!

Манба: arabicuz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдурроҳман ибн Мусъаб айтади Куфада бир киши бор эди. Унинг исми Асад ибн Солҳаб бўлиб, обидлардан эди. Бир куни у Фурот дарёси бўйида турганида, ўша ердаги бир давоми...

3236 11:00 / 14.02.2019
Иброҳим ибн Абу Абила айтади .Бир куни халифа Ҳишом ибн Абдулмалик менга шундай деди .Эй Иброҳим, биз сизни ёшлигингиздан таниймиз, катта бўлганингизда ҳам сизни давоми...

2734 08:00 / 03.12.2019
Бир куни бир ҳаким зот фарзандларини чақириб, уларга насиҳат қилди .Бардавом бўлиш инсонни камолот даражасига эриштиради. Сабрли одам йўлидаги тўсиқларни енгиб, давоми...

2986 08:01 / 21.07.2020
Бир олим машҳур бир шайх ҳақида эшитиб, ахлоқини ва ботинини поклаш мақсадида узоқ сафарга чиқди. Анча йўл босиб, ўша шайхнинг ҳузурига келди. Унга байъат қилиб, у давоми...

2300 16:08 / 05.03.2020
Аудиолар

211068 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130329 14:35 / 11.08.2021