1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Диннинг ҳусни бўлган Жамолиддин қори

13:00 / 21.02.2022 1517 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

20 асрнинг иккинчи ярмида Наманган шаҳри, Чуқур кўча даҳаси, Авлиё домла маҳалласи (ҳозирги Жийдакапа кўчаси)да истиқомат қилувчи Охунд дада маҳдум (1890-1972) хонадонида иккинчи ўғил фарзанд дунёга келди. Унга Жамолиддин, яъни диннинг ҳусни бўлсин дея исм қўйилди.

Мулла Жамолиддин Охунд дада маҳдум ўғли 1936 йил оддий ҳунарманд, косиб хонадонида таваллуд топди. У болалигидан ақлли, зукко ва илм-маърифатга муҳаббатли бола бўлиб ўсди. Жамолиддин маҳдум илк сабоқни отаси Охунд дада маҳдум ва акаси Шамсиддин (1914-1998) қори домладан олди.

Ўша даврда диний таълим олиш жуда қийин бўлган. Оила тебратиш эса унданда мушкул эди. Жамолиддин маҳдум оиласига кўмаклашиш мақсадида куни билан бозорда косибчилик қилар, бўш вақтларида эса Қуръони Каримни мутолаа қиларди.

Жамолиддин маҳдум 15 ёшида отасидан ҳунар ўрганиб моҳир косиб, шунингдек, акаси Шамсиддин қоридан эса Қуръони Каримни ёд олиб, ҳофизи Қуръон бўлиб етишади. Маълум вақтдан сўнг, Қуръони Каримнинг такрорини пухта қилиш мақсадида Исмоилхон қорига хатмона қилиб ўтказади. Сўнгра устознинг дуои фотиҳасини олиб, Қуръон хатмида имомликка ўта бошлайди. Кейинчалик устозлари Сулаймон хожа эшон (1880-1974) ва Кароматхон эшон (1894-1984) домлаларда таълимни давом эттирди. Устозларидан фиқҳ, ақоид, тафсир ва ҳадис илмларини ўрганиб камол топади.

Мулла Жамолиддин қори 36 йил «Шарқ» фабрикасида оддий ишчи бўлиб ишлаб, нафақага чиқди. Жамолиддин қори домла билан бир фабрикада ишлаган ҳамкасблари у киши тўғриларида шундай эслайди: «Жамолиддин қори домла билан узоқ йил «Шарқ» фабрикасида бирга фаолият кўрсатдик. У киши атрофдаги ҳамкасбларидан юксак аҳлоқлари, ҳалолликлари, нозик таъаб, тақво ва ҳалимликлари билан ажралиб турар эдилар. Жамолиддин қори домла ўша давр урф одатига кўра, ёнларида чанозар яъни, кичкина пичоқча олиб юрардилар. Бир куни ана шу пичоқчаларига ғилоф (қин) тикиб олмоқчи бўлиб, фабрикадаги ахлат қутисига ташланган чарм кесиндиларидан олиб, пичоқчаларига қин тикиб оладилар. Маълум муддатдан сўнг тақво қилиб, ўша ғилофларини яна жойига қайтариб қўйдилар. Мен таажжубланиб, қори домла, нега бундай қилдингиз? деб сўрадим. Шунда ҳазрат: «Бунда кўпчиликнинг ҳаққи бор. Шунинг учун мен буни ололмайман», деган эдилар».

Мулла Жамолиддин яшаган йиллар мустабид тузум даврига тўғри келади. Шу сабабдан сабоқ олишда ва илм беришда кўп қийинчиликларга дуч келади. Шундай бўлсада илм-маърифат тарқатишдан тўхтамади.

Жамолиддин қори 1988 йилдан 1995 йилгача «Авлиё домла» масжидида бош имом-хатиб бўлиб фаолият кўрсатдилар. Кейинчалик, то умрларининг охирига қадар Рамазон ойларида «Шайх Эшон» масжидида ва одамларнинг хонадонларида хатми Қуръонга ўтиб берган эканлар. Шу билан бирга акаси Шамсиддин қори домлага келган толиби илмлар бошланғич сабоқни бу кишидан олиб, сўнг юқори билимларни олгани қори домлага ўтишар эканлар.

Шу тариқа мулла Жамолиддин қори домла 2007 йили оламдан ўтдилар. У киши шаҳарнинг катта қабристони «Мавлавий» мозорига дафн этилди. У зотнинг оиласи ва фарзанлари тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Мулла Жамолиддин қори Саидахон (1945-2010) ойим Сулаймон ҳожа эшон қизи билан турмуш қурганлар.

Уларни 6 та қиз ва 2 та ўғиллари бор.

Шаҳобиддин (1970), Садриддин (1975).

Ҳозирги кунда ўғиллари, набира ва абиралари ҳофизи Қуръон ва аҳли илмлар бўлиб, динимиз ва юртимиз ривожига ҳисса қўшиб келмоқдалар[1].

 

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи. 

Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Олмазор қўрғони. 

  
 
 

[1] Ушбу маълумотлар Жамолиддин маҳдум авлодлари шахсий архивидан олинди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оламга тақдим этилган илк жўғрофий харита мусулмон географ олими ва тарихчиси Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Идрис томонидан чизилган. .Шарифи Идрисий, давоми...

1454 10:50 / 14.08.2023
Иноятхожа устози Муҳаммад Солеҳ даргоҳларига бориб, у кишидан шариат илмлари ва тариқат одобларини ўрганиб, илму ирфонда камол топади. Муҳаммад Солеҳ ҳазратлари давоми...

1242 19:00 / 10.12.2021
Умар Мухтор имом Муҳаммад Маҳдий Санусий раҳимаҳуллоҳни олдига киришга изн сўради. Унга деди .Саййидим, албатта дўстларимиздан кўпчилиги муайян дуо ва давоми...

1994 14:02 / 10.09.2021
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўнўн икки ёшлардаги шогирди бўлар эди. Йигитча имомнинг суҳбатларида кўп қатнашар, унинг таъсирли суҳбатлари қалбидан жой олар, доимо давоми...

3562 11:20 / 24.12.2021
Аудиолар

120885 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7064 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42454 14:35 / 11.08.2021