1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг навбатдаги сони ўтказилди

23:00 / 10.02.2022 2037 pdf Ўқиш режими + -

10 февраль куни «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг навбатдаги сони ўтказилди. Ушбу илмий анжуман «Ҳилол-Нашр» нашриётининг бош дўконида бўлиб ўтди. Анжуманга адабиётшунос олим, ёзувчи, устоз Эркин Малик, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори Баҳодир Каримов, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, навоийшунос олим Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳамда тингловчилар иштирок этдилар.

Лойиҳанинг ушбу сони «Ҳазрат Алишер Навоий ва Бобур Мирзонинг ҳаёти ва ижодлари»га оид мавзуда суҳбат қилинди.

Дастлаб суҳбатни Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид бошлаб бердилар. Ҳазрат Алишер Навоий ўзи ким? Барчамизга маълумки, кўпчилигимиз бу зотни шоир деб биламиз. Ёки бу шахснинг фаолиятига қизиққанлар мутафаккир шоир ҳам бўлган экан дейишади. Аслида Навоийни таниш учун унинг сиймосини ёшликдан қандай таълим олганлигини яхши билиб олиш керак.

Навоий беш ёшидаёқ тассаввуф ва фалсафага оид бўлган китобни такрор-такрор мутолаа қилиш эвазига уни ёд олиб юборган. Натижада оталари ушбу китоб беш яшар болага оғирлик қилади деб, олиб қўйган. У кишининг ақлий ривожланиши дастлаб тасаввуфий илм билан шаклланган. Ўша даврда сиёсий ноқулайлик сабаб Навоий ва оталари Ироққа боришади, дейди суҳбат чоғида имом ноиб. — У ерда Шарофиддин Али Яздий билан учрашади. Эрталаб туриб болалар масжид атрофида туришганида Шарофиддин Али Яздий болаларга хитоб қилиб: «Яхши келдийларми, ким мен билан гаплашади», дейди. Шунда Алишер Навоий мен гаплашаман деб жавоб беради. Хўп мактабда ўқияпсизми?, ҳа ўқияпман. Қайси дарсга келдингиз? Мулк сурасига келдим, деб жавоб берган экан Навоий. Кейин Шарофиддин Али Яздий у кишининг ҳаққига дуо қилган эканлар. Ўша вақтда Навоий олти ёки етти ёш бола бўлган. Шунингдек, Навоийнинг етук шахс бўлишида Амир Темур саройидаги илмий муҳитнинг таъсири жуда кучли бўлган. Ҳазрат Навоий айтадилар: «Мирзо Улуғбек етти қироат соҳиби бўлган». Улуғбек бу илмларни қаердан ўрганган албатта, Амир Темурнинг саройида таҳсил олган. Шундай муҳитда Навоий ҳам улғайган. Кейинчалик Абу Лайс Самарқандийдан фиқҳ йўналишида таҳсил олган. Абу Лайс Самарқандий ўз замонасининг Абу Ҳанифаси бўлган. Демак биз Алишер Навоийни Ислом ва тасаввуф шоири десак ҳам муболаға бўлмайди. Туркий халқлар ичида Навоий тасаввуфий шеърият бўйича ягона шахс ҳисобланади.

Сўнгра филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримов Навоийнинг асарлари, мазмун моҳияти ҳақида суҳбат қилиб бердилар.

Кейин тингловчилар томонидан Навоий ҳақида фикр-мулоҳазалар, савол-жавоблар бўлиб ўтди.

«Китобхонлик мактаби» лойиҳаси islom.uz порталининг ижтимоий тармоқларида онлайн тақдим этилди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ноёб ҳужжатли фильм .Усмон Мусҳафи Мадинадан Мовароуннаҳр сари, номли лойиҳа устида иш бошланмоқда. Фильмда давоми...

757 17:25 / 19.04.2025
2023 йил 27 ноябрь куни Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, доктор, шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳазратлари .Шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

1868 18:04 / 27.11.2023
Миср ҳукуматининг янги сиёсатига мувофиқ биринчи китобхонлар музейи қурилмоқда. Ушбу музей Миср пойтахтида қурилади ва унда қироат юлдузларининг йиғилган давоми...

2008 08:30 / 02.07.2021
AlBayan нашрининг хабар беришича, Ғазо секторининг Жабалия шаҳрида яшайдиган Али Иваз саккиз ёшга тўлган. У бундан саккиз ой аввал Қуръони каримни ёд олишни бошлаган давоми...

4891 09:31 / 15.01.2019