1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳазратлари «Hilol Nashr» нашриётида

18:04 / 27.11.2023 1765 pdf Ўқиш режими + -


2023 йил 27 ноябрь куни Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, доктор, шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳазратлари «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига ташриф буюрдилар. Азиз меҳмонларни масжид имом-хатиби Исмоилжон домла Муҳаммад Юсуф кутиб олиб, у зотни ташриф билан муборакбод этдилар. Шайх Муҳйиддин Али Қорадоғий ҳазратлари дастлаб масжид хонақоҳига кириб, икки ракат намоз ўқиб, юртимиз ҳақига кўплаб дуолар қилдилар.  Шунингдек, мажмуада намозхонлар учун яратилган қулай шарт-шароитларга гувоҳ бўлиб, илиқ фикрларини билдириб ўтдилар.







Сўнгра мажмуада бунёд этилаётган музей ҳақида маълумотлар берилди ҳамда шайх ҳазратларининг илмий мерослари ва фаолиятлари билан яқиндан таништирилди. Масжид имоми Исмоилжон домла ҳазрат раҳимаҳуллоҳнинг илмий меросларини келажак авлодга намуна ўлароқ етказишда ҳамда ушбу мажмуани барпо этишда давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатини ва ташаббус кўрсатганини алоҳида эътироф этиб, меҳмонларга сўзлаб бердилар. Бундан шайх Али Қорадоғий ҳазратлари бағоят хурсанд бўлиб, юртбошимизга мақтовлар айтиб, у кишининг ҳақига хайрли дуолар қилдилар.










Сўнгра меҳмонлар фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ асос солган «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига ташриф буюрдилар. Доктор Али Қорадоғий ҳазратлари бу ердаги китобларнинг чоп этилишига бевосита гувоҳ бўлиб, қалбларидаги илиқ таассуротларини изҳор этдилар.













Кейин азиз меҳмонлар «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ташриф буюриб, у ердаги диний-маърифий, адабий-бадиий асарлар билан танишдилар. Хусусан, шайх ҳазратларининг шоҳ асарлари бўлмиш «Тафсири Ҳилол»нинг ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилидаги нашри ва «Олтин силсила» асарларини кўздан кечирдилар. Шу билан бир қаторда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Исломга бағишланган умр» номли ҳужжатли фильм ҳақида ҳам маълумотлар берилди.















Ташриф сўнгида шайх Муҳйиддин Али Қорадоғий ҳазратлари бошчилигидаги меҳмонлар Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонига келиб, марҳум устозимиз фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қабрларини зиёрат этиб, у кишининг ҳақларига Аллоҳ таолодан набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраб, дуолар қилдилар.









Зиёратдан сўнг азиз меҳмонларга эсдалик ҳадялари топширилди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қрим Республикаси ва Севастопол шаҳри мусулмонлари маънавий бошқармаси Ислом хаттотлиги санъати бўйича курслар ва маҳорат дарсларига ишга қабул қилиш тўғрисида давоми...

2142 12:30 / 27.05.2021
Кисва ҳақида тўлиқ маълумот

1796 22:09 / 18.07.2023
Islom.uz порталидан Рамазоннинг охирги ўн кунига яна бир янгилик Қуръонга ошиқ қалблар учун фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига давоми...

1371 00:44 / 28.03.2024
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Бангладеш давлатлари ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилмоқда. Икки халқ ўртасидаги дўстона ришталар нафақат иқтисодий давоми...

825 20:06 / 15 август
Аудиолар

211062 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130323 14:35 / 11.08.2021