1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Аллоҳ таоло меҳрибон Зот!

15:00 / 26.01.2022 3160 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло биз бандаларини ибодатга буюрди. Чунки, У Зот бизнинг ҳаётимиз, тириклигимиз, ҳаётимизга мазмун киритадиган нарса ибодатлигини ўта билувчи Зотдир.

Аллоҳ таоло хамрни ва унинг ҳукмида бўлган барча маст қилувчи нарсаларни ҳаром қилди. Чунки, у нарсаларда биз учун улкан зарарлар бордир. Хамр ёки бошқа маст қилувчи нарсаларни истеъмол қилган кимса инсонийлик табиатидан чиқиб, балчиқ ариқларда ағанаб ётади. Гаплари пойинтар-сойинтар бўлади. Ўша нарсанинг хумори тутганда, олишга пули бўлмаса, уйидаги ҳамма нарсани сотади, уйда ҳеч вақо қолмагач, ўғрилик, талончилик йўлига ўтади. Ўзига, оиласига ва жамиятга улкан зарар келтиради.

Аллоҳ таоло қиморни ҳаром қилди. Чунки, унда зиёнга учраш, бир-бирини ёмон кўриш, бир-бирига душманлик қилиш бордир. Бугун онлайн қиморда ютқазиб қўйиб, ўз жонига қасд қилиб, ота-онасини фарзанд доғида куйдириб, аёлини бева, болаларини етим қилаётганлар кўпайиб бормоқда. Ёки ютқизган тараф ютган тарафнинг қотилига айланаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Аллоҳ таоло зинони ҳаром қилди. Чунки, унда насабларнинг аралашиши, нафсларнинг оғишга, шаҳватларга ва ҳавога тобе бўлиши бордир. Жамиятда бузуқлик урчийди.

Аллоҳ таоло никоҳни ҳалол қилди. Чунки, унда интизом, поклик, масъулият, қалб сокинлиги бордир. Никоҳ орқали туғилган фарзандлар насаби собит, пок, тарбия ва ахлоқни ўрганиб ўсишади.

Аллоҳ таоло чўчқа гўштини ҳаром қилди. Ҳозирги кунда бизга маълумки, тўнғиз, чўчқа гўшти грипп вируси, тасмасимон гижжа (солитёр)нинг манбаидир. Бу вирус инсонда қалб қаттиқлигини пайдо қилади.

Агар биз ўсимлик ейдиган ҳайвонлар, масалан, кийик, қуён, от, туя, товуқ кабиларга яхшилаб назар соладиган бўлсак, уларнинг барчаси ювош, мулойим, нозик ҳайвонлар эканини кўрамиз.

Аммо гўштхўр ҳайвонлар, масалан, йиртқичлар, йўлбарслар, қоплонлар, бўрилар, тулкилар, бургутлар, лочинлар қаттиққўл, қўпол, ваҳший, зараркунанда эканини кўрамиз. Буларнинг гўштини еган кимсада улардаги хусусиятлар, сифатлар ўтиши ҳеч кимга сир эмас. Ундай ҳайвонларнинг гўштини еган кимсалар қўпол, жаҳлдор, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, ҳамиятсиз, зараркунанда бўлиб қоладилар.

Энди бу йиртқич ҳайвонларнинг ичида энг зарарлиси тўнғиз гўштидир. Шунинг учун юқорида санаб ўтилган гўштхўр ҳайвонлар ҳам, тўнғиз гўшти ҳам ҳаром қилинган. Уларда яна қандай зарарлар борлигини Аллоҳ билади, биз билмаймиз.

Аллоҳ таоло бизга меҳрибонлиги учун, раҳмати кенглиги учун зарарли, нопок нарсаларни ҳаром қилиб, фойдали, пок нарсаларни ҳалол қилган. Шунингдек, ибодатларни ҳам Ўзининг раҳмати ўлароқ бизга фарз қилган, буюрган.

Аллоҳ таоло барчамизни ибодатларни ўз вақтида адо этиб, ҳалол-пок нарсалардан истеъмол қилиб, ҳаром нарсалардан узоқ туришимизни насиб этсин! У Зот барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет материаллари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ давоми...

8018 20:10 / 25.04.2019
Беодоб эркак ва аёллар билан дўстлашиш ҳам зинога олиб борувчи йўллардандир. Бундай инсонлар билан муносабат қуриш, улар билан дўст бўлиш гуноҳ ишларга давоми...

5162 18:24 / 11.07.2020
Афсусда қолган ота Мен фарзандлари катта бўлиб қолган инсонман. Ижтимоий тармоқларда турли ҳил инсонлар билан гаплашиб турар эдим. Кўпгина .дўстлар, ҳам орттирган давоми...

4671 11:00 / 21.12.2020
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида хабар бериб Инсонларга риёкорлик қиладиларrdquo, дейди. Яъни, уларнинг намоз ўқишдан кўзлаган мақсади ndash Аллоҳнинг юзи розилиги эмас, давоми...

4768 14:01 / 05.11.2018