1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Бу қўполлик биз оталарга қаердан келди?

15:07 / 14.01.2022 3794 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ота айтади: «Ўн икки ёшлик ўғлим бор эди. У намоз ўқимагани сабабли уни кўпинча қўпол гаплар билан уришар эдим. Афсуски, мен уни намозга шижоатлантира олмадим ва мукофотлаш усулини ҳам қўллаб кўрмадим. Намозини ташласа, уни қаттиқ жазоладим. Ҳаттоки, ўғлим уриш, туртиш, қўпполлик ва шунга ўхшаш салбий одатларни намозга боғлаб қўйди. Намоз у учун хўрлаш ва яхши кўрган нарсасидан маҳрум қилиш билан баробар бўлди. Масжидга бориш деганда у катталар уни уришади, арзимаган хато қилиб қўйса, бақиради деб ўйлар эди. Натижа жуда кутилмаган бўлди. Бир кун онасига бориб: «Сизлар намоздан бошқа нарса учун уришишни билмайсизлар! Мен учун энг яхши ечим христиан бўлишимдир. Уларнинг намозида таҳорат, руку, сажда, масжидга чиқиш бу нарсаларнинг ҳеч бири йўқ!? Мен улар билан ҳеч қандай гап эшитиш ва уришларсиз осон намоз ўқийман», деб айтди.

Бу гаплар мени юрагимга жуда қаттиқ оғир ботди. Аввалига мен: «Бу гапни оддий қутулиш учун жахл устида гапирмоқда» деб ўйлаган эдим. Бироқ болам шундан кейин христианлик динига қизиқишни бошлади. Интернет орқали Инжилда ёзилган ҳар хил гапларни ўқиди. Ўғлим икки ўт орасида қолиб кетди. Икки намоздан қай бирини танлашни ўйлаб қолди. Шунда мен фурсатдан фойдаланиб, ҳақ динни чиройли маъноларини тушунтириб суҳбатлашдим. Орадан бир неча йил ўтиб, намозни ҳаловатини ҳис қилганда қийинчиликлар тугади. Мен унга салбий сўзларни айтмай, балки мулойимлик ва ҳотиржам суҳбатлашганимиздан сўнг у намозига қоим бўлди. Мен ўғлимга қилган қўпполлигим учун уни йўқотиб қўйишимга оз қолган эди. Бироқ Аллоҳ мени ҳам, ўғлимни ҳам мулойимлик билан қутқариб қолди.

Биз оталар фарзандимиз фақатгина намоздаги ҳаракатларни бажариши учун ҳарис бўлишимиз керакми? Ёки намозини чин қалбдан яхши кўриши учун ҳарис бўлишимиз керакми?»

Бир ота айтади: «Мен ўнинчи синфда ўқир эдим. Ўша пайтда отамга сездирмасдан укам билан ўйнаш учун кўчага чиқиб кетдик. Уйга қайтганимизда эса отамни қаттиқ жазолашлари бизни кутиб турар эди. Негаки, отамни рухсатларисиз намоз вақтида кўчага чиқиб кетган эдик. Шундан кейин отам бизни қуёш тагига бир соатга турғизиб қўйдилар. Шу соат ичида мен отамни қай даражада золим ва тошбағир эканликларини билиб олдим. Бу ҳодисани бутун умр эслаб юрдим. Ўша пайтда мен отамни кечирганманми ёки йўқми билмайман, аммо мен уларнинг нотўғри йўл тутадилар деб ўйлар эдим.

Ўзимга: «Агар Аллоҳ мени фарзанд билан ризқлантирса, отамдек бўлмайман» деб ният қилдим. Орадан йиллар ўтиб, уйландим ва Аллоҳ менга фарзанд ато этди. Отам билан бўлган иш мени ёдимдан кўтарилган эди. Бир куни Рамазон ойининг охирги кунларида Лайлатул-қадр кечасини излаётган эдик. Ўша пайт хуфтон ва таровеҳ намозини масжидда ўқидик. Масжидда фарзандимни ёш йигитлар орасидан изладим. Бироқ мен ўғлимни ёш йигитлар орасидан топа олмадим. Фарзандим ҳам айнан ўша пайт институтда иккинчи курс талабаси эди. Қалбим йиғлаган ҳолатда уни излаб ташқарига чиқиб кетдим. У боғда дўстлари билан ўтирган экан ва уни ўша ердан топдим. Мен ҳеч қандай гап-сўзсиз дўстларини олдида қўлимни кўтариб юзига бир шапалоқ тушурдим. Бу ишни мен таровеҳ ва хуфтон намозини ташлагани учун қилган эдим. Дўстларини олдида бу ишни қилдим. Ўша ерда мени ташлаб, йиғлаб кетиб қолди. Ўғлим дўстларини олдида бу қилган ишимни ҳеч қачон унутмади. Мен уни кўнглини олишга, дўстларини олдида синган обрўсини тиклашга қанча урунсам ҳам барибир ўғлим мендан қочадиган бўлиб қолди. Мени бу ҳолатим ҳеч ҳам ёдимдан кўтарилмайди. Мени ўша кундан бери ҳайратлантирадиган савол шуки, бу қўполлик биз оталарга қаердан келди? Фарзандлар туфайли орттириб олдикми? Ёки ҳаётдаги сиқилишлар натижасиданми? Бу тузатиб бўладиган касалликми?

Мен бунинг жавобини билмайман, лекин бизнинг фарзандларимиз бу зулм ва қўполлигимизни кечиришини умид қиламан».

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Мунофиқликдан қутулиш дипломини қўлга кирита олмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мунофиқларга энг оғир намоз хуфтон намози ва бомдод давоми...

4642 09:00 / 13.05.2022
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Умму Фазл у кишининг .Вал мурсалати урфа,ни қироат қилаётганини эшитиб.Эй, ўғлим, Аллоҳга қасамки, ушбу сурани қироат давоми...

3344 05:00 / 04.01.2017
.Хушуъ, аъзоларнинг сукунатда ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишидир. Намозни гўзал қилиб адо этиш эса, фарзу вожиб, суннату одобларини ўрнига қўймоқдир.Абу Ҳурайра давоми...

10149 05:00 / 04.01.2017
....Ушбу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан олдин аҳамият берган нарсалардан бири ҳақида сўз кетмоқда. У ҳам бўлса, анбиёларнинг давоми...

6433 05:00 / 04.01.2017