1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг исмлари билан хулқлан

12:30 / 08.01.2022 3652 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Аҳмад Даманҳурий айтади: «Устозинг сени қабул қилади ва тавозе кўрсатади. Сендаги баъзи ёмон одатларни ҳам токи сени ислоҳ бўлишинг ва қалбинг яхшиланиши, ўнгланишини умидила қабул қилади. Энди сен унинг йўл-йўриқ ва кўрсатмаларига амал қилмасанг, шунда ҳам у сенга шафқати кучли эканидан иқобга тутмайди. Фақат сени йўлловсиз тарк этади ва сен танлаган нарсанг устида қолдиради, тарк этади.

Устозинг сенга риоя қилишини шундоқ давом этади, деб ўйлама. Биз баъзи китобларда ўқиганмизки, баъзи одамларни ўзини ўзига ташлаб, ўзи билан овора қилиб қўйиши ҳам Аллоҳнинг уқубатларидан биридир. Яна уқубатларидан бири, халқи дуо қилса бепарво бўлишидир. Дўзах аҳлининг талабларини ижобат қилмаслиги ҳам уқубатидир.

Шайхинг, яъни устозинг агар раббоний олим бўлса, у ҳақиқат узрадир. Чунки у Аллоҳнинг исми билан хулқлангандир. У ушлайдиган бўлса, Аллоҳнинг ёрдами билан ушлайди. Кўрадиган бўлса, Аллоҳнинг кўмагида кўради. Устозингни сенга нисбатан муомаласи, Аллоҳнинг муомаласининг айни ўзидир, агар сен буни басират кўзи билан кўриб, ҳис қилсанг.

Устозинг сени тек қўйиб, жазоламаяпти деган ҳаёлга борма! Балки ўзинг билмаган ҳолда ўзингни ўзинг жазоламоқдасан.

Илм аҳлининг одоби билан хулқланинглар. Уларга қарши чиқманг, уларга тенгма-тенг муомала қилманг. Улар сизлардан содир бўлган ёмон одобни мувофиқ ёки иқрор ҳолда эмас, балки сабр-бардош қилган ҳолда қабул қиладилар. Улар халойиқга раҳмдил ва шафқатлидирлар. Агар уларга бир қарич яқинлашсанг, улар сенга бир қулоч яқинлашадир. Ахир мен сенга уларни «Аллоҳнинг исмлари билан хулқланишган», деб айтмадимми?!».

Манба: arabic uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло сени сабаблари ичида турғизганда тажридни ирода қилишинг махфий шаҳватдандир. Аллоҳ таоло сени тажридда турғизиб қўйганда сабабларни ирода қилишинг давоми...

3644 21:00 / 21.06.2019
Муътамир айтади .Бир дўстим вафот этди. Мен у билан бирга ҳадис ўрганар эдим. Отам менинг уни деб ғамқайғуга ботганимни кўриб, .Эй Муътамир, дўстинг суннат йўлида давоми...

2276 08:03 / 28.01.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Отаонага яхшилик қилиш умрни зиёда қилади. Ёлғон ризқни камайтиради. Дуо давоми...

3591 19:35 / 17.06.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизнинг бирортангиз модомики шошилиб, .Дуо қилдим, ижобат бўлмади,, демасагина давоми...

3539 09:40 / 20.04.2019