1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ўлим оғриқли дарддир

11:00 / 08.01.2022 3272 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бани Исроилда фақиҳ, олим, обид ва мужтаҳид киши бор эди. Унинг чиройли хотини бўлиб, у хотинини жуда қаттиқ севар эди. Хотини ҳам эрини яхши кўрар эди. Иттифоқо унинг хотини вафот қилиб қолди. Олим хотинининг вафотидан қаттиқ қайғуга тушди. У уйини беркитиб олиб одамлардан ёлғизланиб олди. Зиёратига келган кишиларни киргани қўймади.

Бани Исроилда бир ақлли аёл бор эди. У ҳалиги олимнинг бошига тушган мусибатдан хабар топди. Уни кўрмоқчи бўлиб эшигига келди. Уни киргани қўйишмади. Шунда аёл деди:

- Менинг унда ишим бор. Шу ишим юзасидан фатво сўрашим керак. Қоғозга ёзиб беришим кифоя қилмайди. Юзма-юз гаплашишим шарт.

Эшикда турган киши уни киритмади. Аёл кетмасдан ўша ерда тураверди. Олим унинг кетмаганлигини билиб киришига рухсат берди. Аёл олимнинг ҳузурига кириб деди:

- Мен сизнинг ҳузурингизга бир масала юзасидан фатво сўраб келдим.

- Нима иш экан?

- Мен бир қўшнимдан омонатга либос олдим. У либос менинг ҳузуримда анча вақт турди. Кейин қўшним либосини сўраб одам юборди. Уни эгасига беришим керакми?

- Ҳа, берасиз!

- У менда анча вақт турди-ку!

- Шунинг учун ҳам тезроқ қайтаришингиз керак.

Шунда аёл олимга вафот қилган хотинини эслатиб деди:

- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Аллоҳ сизга омонат берган ва яна қайтариб олган нарсасига шунча маҳзун бўласизми? Аллоҳ унга сиздан кўра ҳақлироқ эди-ку!

Буни эшитган олим ўша заҳотиёқ туриб эшигини очди. Одамларга кириб фатво сўраб дарс олишлари учун рухсат берди!

Суюкли инсонларни йўқотмоқ ғурбатдир. Бунақа ҳолатда инсонлар юпатишга эҳтиёж сезишади. Ўлим оғриқли дарддир. Йўқотиш эса аламдир. Бундай ҳолатда ҳалим инсонлар ҳам ҳайратда қотиб қолишади. Биз билган мувозанатларини йўқотиб қўйишади. Уларни олдинги ҳолатда фақатгина гўзал юпатишгина қайтариши мумкин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу укалари Зайдни жуда қаттиқ яхши кўрар эдилар. Қачон Ямомада Мусайлама каззобга қарши бўлган жанг эсланса укалари Зайднинг шаҳид бўлганини эслаб йиғлар эдилар.

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдиларига Мутаммим ибн Нувайра розияллоҳу анҳу келиб укаси Молик ибн Нувайрани Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу муртад ҳолида ўлдирганини айтиб, шикоят қилиб, биродарлик ҳақида балоғатли шеър ўқиганида Умар розияллоҳу анҳу ҳам укалари Зайдни эслаб шундай деган эдилар:

«Қани энди мен ҳам шеър ёзишни билганимда эди, укам Зайдга атаб шунақа шеър айтган бўлар эдим!».

Шунда Мутаммим ибн Нувайра розияллоҳу анҳу деди:

«Менинг укам ҳам сенинг уканг Зайд каби шаҳид бўлганида унга шеър айтиб ўтирмас эдим. Менинг укам муртад ҳолида вафот этди!».

Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга дедилар:

«Аллоҳ сенга раҳм қилсин! Ҳеч ким мени сен каби юпатгани йўқ!».

Солиҳлардан бирининг боласи вафот қилди. У маҳзун бўлиб одамлардан ажралиб бир хонада қамалиб олди. Шунда унинг бир дўсти келиб сўради:

- Ўғлингга сен раҳмлироқмисан ёки Аллоҳми?

- Аллоҳ!

- Ўғлинг сендан кўра раҳмлироқ зотнинг ҳузурига кетган бўлса нега йиғлайсан?!

Инсонлар қалбларини силайдиган кишиларга, яқинларини йўқотганларида уларни юпатадиган кишиларга муҳтож бўлишади. Уларга нисбатан энг гўзал сўзларни танланг. Сизнинг сўзларингиз сабаб Аллоҳ эзилган инсонларга сабр ато қилсин. Сиз сабаб яраланган қалбларга шифо берсин!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир гуруҳ қурбақалар кетаётган эди. Кутилмаганда улардан иккитаси чуқурликка тушиб кетди. Қолган қурбақалар бу чуқурдан чиқиш амримаҳол деб ўйлаб, чуқурдаги давоми...

1710 23:11 / 24.11.2022
Бахилларнинг шунақа қилиғи ҳам бор эканУстозлардан бири ўзининг бошидан ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади .Бир қишлоқда мударрис сифатида иш бошлаган давоми...

4175 02:40 / 01.01.2023
Абдуллоҳ аканинг айтганлари Аллоҳ раҳмат қилсин, онам жуда тақводор аёл эдилар. Даврадошлари билан суҳбатлари ҳам илм, ибодат, одамийлик, яхшилик ва хайрсадақа давоми...

906 11:18 / 11.08.2023
1265. Ибн Аббосдан ривоят қилинади.У зот азза ва жалланинг .Одамлардан беҳуда сўзни сотиб оладиганлари бор, деган қавли ҳақида .Қўшиқ ва шунга ўхшаш нарсалар,, давоми...

7155 17:57 / 07.07.2017