1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Ҳар бир буюк инсон ортида бир аёл бор

13:00 / 23.12.2021 2541 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъидхўжанинг ўғли муфтий Абу Тоҳирхўжа ўзиниг машҳур «Самария» номли асарида шундай дейди:

«Нақлда борким, ҳазрат Абу Мансурнинг хотини дағал ва бадфеъл хотин эди. Бир кун шайх танурга ўт қўяётган эди, хотини жаҳл қилиб шайхнинг муборак орқасига беш бор тепди. Шайх умрининг охирида «ўша беш тепки билан (мен ва Хақ таоло орасидаги етти пардадан) беш парда ўртадан кўтарилди ва ўттиз икки йил рўза тутиб, кечалари тик туришни бажо келтирдим, токи қолган икки ҳижоб (ҳам) ўртадан кўтарилсин деб. Қани энди (ўшанда) яна икки тепки ҳам тепганда, бунчалик машакқат чекмаган бўлур эдим».

Айтмоқчиларки, имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ дунёни асрлар оша лол қолдирган ақлу илм, валоят соҳиби бўлишига қарамай, хотини у кишини менсимас, ҳатто у кишини аёлга кўмак учун тандирга ўт ёқиб бериб турганида тепишга ҳам журъат қилар экан. Бу аёлнинг бундай бетарбия, бадхулқ бўлгани «Салоти Масъудий» китобида ва бошқа катта аҳли илмларнинг нақлларида ҳам мавжуд. Хуллас, ҳазрат Имом Аллоҳ таолога яқинлашишига, улуғ даражаларга эришишида ўша хотиннинг озорларига чидаши сабаб эканини айтган эканлар.

Мен ҳар бир буюк инсон ортида бир аёл бор, деса бошқача тушунарканман, қаранг, мана бунақаси ҳам бўларкан. Аёлларимиз омон бўлишсин, нима қилиб бўлса ҳам, умматга катта хизмат қилишар экан, буюкларни етиштириб беришар экан.

Ҳасан Ал Муқрий

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Ҳоний Ҳонеъ Фотима бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳо таниқли саҳобиялардан. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Исро ва Меърож воқеалари шу аёл хонадонида содир давоми...

1906 17:00 / 13.02.2021
Зайнаб бинти Хузайма онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жуда ҳам оз вақт яшаганлари ва эрта вафот этиб кетганлари туфайли у давоми...

7981 11:20 / 06.07.2019
Аллоҳ таоло яратиб қўйган мўъжизаларни санайдиган бўлсак, охирига етиб боролмаслигимиз аниқ. Она сути ҳам ана шундай мўъжизалардан биридир. Агар оналар кўкрак давоми...

3445 21:00 / 07.11.2022
Ҳижратнинг иккинчи йили, Рамазон ойида Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мўмин бандаларига Бадр ғазотида улкан ғалабани берди. Рамазон давоми...

3398 16:06 / 08.11.2018