1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳаётдаги йўлингни йўқотма!

13:00 / 20.12.2021 2462 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаёт бу мусофирчиликдир. Дунёга келар эканмиз умр бўйи давом этадиган узун йўлга мусофир бўлиб қадам босамиз. Баъзан йўлнинг ўзидан ҳам кўра елкамизга ортган юкларимиз, зиммага олган масъулиятларимизга кўпроқ эътибор берамиз. Асл вазифамиз йўлни босиб ўтиш эканини унутиб, юкимизнинг ҳаммоли бўлишни афзал кўрамиз. Ҳатто, шу даражага келамизки, юкни ташиш эмас, унинг остида эзилишни хуш кўрамиз. Бу ердаги мақсадинг не эканлигини унутма. Бу узоқ муддатли сафардир. Замон-замон тезлигингни йўқотсанг-да, ўзингни ҳорғин ҳис этсанг-да, тин олишга ўтирсанг-да, бу ерга йўл юриш учун келганинг ёдингда бўлсин. Бу йўлчиликда ўзинг учун тақдим қилишинг мумкин бўлган энг катта ёрдам ортиқча юклардан халос бўлишдир. Сени ҳолдан тойдириб, юришингга халал бераётган, суръатингни пасайтираётган кераксиз юкларингдан воз кечишинг мумкин. Кеч тушгач, мусофир елкасидан юкларини тушириб, дам олишга чоғлангани каби, ҳар оқшом кирар экан сен ҳам миянгдаги юклардан енгиллаш. Токи, тонгда дам олиб, кучга тўлган ҳолда уйғон. Бизнинг ишимиз бугунни эртага ташимоқдир, бугуннинг тагида йўқ бўлиб кетмоқ эмас. Зеро, эрталарда бизни кутаётганлар бор... Олдинда бизни табассум ила кутиб турган гўзал онлар бор... Шундай экан, ҳаёт юкининг ҳаммоли бўлма. Елкангга олганинг юк остида эзилиб, абгорликка юз тутма. Ўз қўлинг ила ҳаёт риштангга болта урма. Қисқаси, йўлингни йўқотма.

Зиё Ашраф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ота вафоти олдидан ўғлини олдига чақириб.Бу катта бобонгнинг соати. Ёши икки юз йил атрофида. Буни сенга беришдан олдин, кўча бошидаги соат дўконига бориб, бу давоми...

7372 11:33 / 03.03.2024
Сулаймон алайҳиссаломнинг даврларида улуғ Пайғамбарнинг қўйларини боқиб юрадиган чўпон бор эди. Кунларнинг бирида унинг олдига бўри келиб .Менга битта қўйдан давоми...

6676 15:39 / 26.11.2022
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз томонидан панднасиҳат, дилларингиздаги бузуқ эътиқодлардан иборат нарсаларга шифо ва давоми...

3441 12:32 / 09.08.2021
Никоҳ маросимида меҳмонлардан бири 35 йил аввал бошланғич синфда дарс берган биринчи устозини кўриб қолди. Шу заҳоти ўрнидан турдию устози томон шавқ ва ҳаяжон давоми...

2589 15:31 / 21.11.2022
Аудиолар

211059 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130320 14:35 / 11.08.2021