1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Пашша ҳақида Қуръоний ва илмий мулоҳазалар

11:00 / 29.11.2021 8936 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Пашша тўрт томонга ҳам вертикал ҳолатда уча олади, тепа, пастга учаётганда у секунднинг ўндан бири (10/1) вақтида учиш ҳолатини ўзгартира олади. Бу нарса унга ҳимояланиш ва учишни назорат қилишда юқори имконни беради.

2. Пашша – ўта юқори учиш тезлиги билан тавсифланади. У секундига юз марталаб қанот қоқа олади, шу сабаб уни тутиб олиш ўта машаққатдир.

3. Пашшанинг 6 та қаноти бор. Танаси эса ёпишқоқ қўшимчалар билан қопланган бўлиб, унинг ёрдамида турли предметларга ҳатто, ойна каби силлиқ нарсаларга ҳам ёпиша олади.

4. Пашшада 38 та мускул бўлиб, унинг 20 таси билан қанотларини ҳаракатга келтирса, 18 таси орқали бошини барча томонга қараб ҳаракатлантира олади.

5. Пашшанинг икки асосий кўзи бўлиб, унинг ичидаги линзаларнинг сони 4000 тани ташкил этади. Ҳар бир линза мияга уланган ва уларнинг ёрдамида пашшанинг кўзлари барча йўналишларда секундига 100лаб тасвирларни кўра олади... Ақли, иқтидори, қуввати ва илми қандай даражага етган бўлмасин, қай бир инсон пашша каби ишларни амалга оширишга қодир?

6. Пашша овқатга тушиб, бирон нима ейишни бошлар экан, ундаги овқат ҳазм қилиш ферментлари саноқли лаҳзаларда ошқозони ичида уни парчалаб, ҳазм қилиб ташлайди. Демакки, бу оятда келган“...Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар”ни айнан тасдиқлайди. (Ҳаж сураси, 73-оят).

Аллоҳ таоло айтади: “Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг! Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, топинаётган нарсаларингиз, агар барчалари бирлашсалар ҳам, битта пашша ярата олмаслар. Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди. Улар Аллоҳнинг қадрини жойига қўймадилар. Албатта, Аллоҳ кучли ва азиздир”.  (Ҳаж сураси, 73-74 оятлар).

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Калифорния университети профессори Ричард Ротшилднинг таъкидлашича, пульсар юлдузлар юлдузларнинг портлаши натижасида шаклланади ва у юлдузлар улкан миқдорда давоми...

3219 11:00 / 08.05.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик. Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик. давоми...

4720 16:40 / 06.09.2019
Олимлар асалари кўриш учун ультрабинафшадан фойдаланишини аниқладилар. Маълумки, ультрабинафша тўлқинларининг қисқалиги билан бошқа тўлқинлардан фарқ қилади. давоми...

5040 11:00 / 03.05.2023
Юнон фалсафасига раддияПокистон бош муфтийси, юқорида тилга олинган юзлаб китобларнинг сермаҳсул муаллифи муфтий Муҳаммад Шофий Деобанди, бу оятларга яна бир давоми...

2842 14:00 / 03.06.2022