1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

«Ториқ» ва «Ан-Нажмус саақиб» ёхуд улкан болғалар (иккинчи мақола)

11:00 / 08.05.2021 2082 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Калифорния университети профессори Ричард Ротшилднинг таъкидлашича, пульсар юлдузлар юлдузларнинг портлаши натижасида шаклланади ва у юлдузлар улкан миқдорда радиация тарқатади. Бу радиация энг ёрқин деб ҳисобланади. Ва у юлдуз урилаётган болғанинг овозидек ишлайди. У ўз сўзида шундай деган “Бу портлаш нейтрон юлдузини улкан болға билан уриш билан тенг эди. Бунинг натижасида юлдуз қўнғироқ овозидек жиринглай бошлади”

Ушбу тадқиқотчи шуни ҳам таъкидлайдики, бундай портлашлардан ҳосил бўладиган ёруғлик шу қадар улкан бўладики, бу юлдуз ўн сония ичида қуёш 150 минг йил давомида тарқатадиган ёруғликни чиқаради.

Шу ўринда оятдаги «Ториқ» ва «Саақиб» сўзлари илмий жиҳатдан ўта нозик услубда ишлатилганини эслайлик. Қуръони Карим юлдузнинг маълум бир турига айнан шу икки калимани ишлатган.

Олимлар узоқ ўрганишлардан сўнг бу юлдузларнинг ҳосил қиладиган тўлқинларига «гравитацион тўлқинлар» деб ном беришди. Ундаги тортишиш кучи Ерникидан миллиардлаб марта кучлироқдир. Нейтрон юлдузлар тарқатадиган ушбу гравитацион тўлқинлар ҳақида олимлар шундай дейишган «У тўлқинлар йўлида учраган ҳар қандай нарсани тешиб ўтади ва кириб боради». Ҳатто сайёрамизга ҳам ушбу нейтрон юлдузларнинг гравитацион тўлқинлари кириб боради.

Шунингдек, ушбу юлдузлар ўзидан нейтронлар чиқаради. Ушбу нейтронлар сайёрамизга ҳам етиб келиб, атмосферани тешиб ўтиб, Ер сиртига кириб боради. Олимлар денгизлар тубини ўрганиш чоғида нейтронларни топдилар. Ҳатто қуруқликнинг энг паст жойларида ҳам нейтрон моддалар борлиги аниқланди. Шундай қилиб, бу юлдуз тарқатадиган турли тўлқинлар (гравитацион тўлқинлар, нейтронлар, ёрқин нурланишлар ва болға каби уришга ўхшаш товуши) ҳар қандай нарсани тешиб ўтувчи ҳисобланади.

Юлдуз портлаб, ундаги протон ва элекетронлар бирлашиб, нейтрон юлдуз ҳосил бўлишини айтдик. Катталиги бўйича қуёш массасидан беш марта оғирроқ, диаметри миллионлаб километр бўлган улкан юлдуз портлагандан сўнг диаметри йигирма километрдан ошмайдиган кичик юлдузга айланади. Тасаввур қилинг, шундай улкан юлдуз портлаш натижасида кичик нейтрон юлдузга айланиб қолади. Бу НАСА олимларининг ўрганишлари хулосасидир.

Ричард Ротшилд нейтрон юлдузлардан чиқадиган товушни болға товушига ўхшатди, яъни уларни gigantic hammer (“Улкан болғалар”)га ўхшатди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, нейтрон юлдуз болға урилганда чиқадиган овозга ўхшаш товуш чиқариши маълум бўлди. Бу эса оятдаги «Ториқ» калимасига мос келяпти. Шунингдек, нейтрон юлдуз энг ёрқин ёруғлик таратадиган юлдуз экани, унинг таратадиган ёруғлиги, гравитацион тўлқинлари ҳамма нарсани тешиб ўтувчи, Ергача етиб келувчи экани ҳам маълум бўлди. Бу эса «Ан-Нажмус саақиб» калимасига мос келяпти. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо «Саақиб» калимасини «Ёритувчи» деб тафсир қилганлар. Демак, «Ан-Нажмус саақиб» «Ўта ёрқин порловчи» маъносига мос келмоқда.

Қуръони Каримда бундан ўн тўрт аср олдин айтилган сифатларга анча яқин келувчи юлдузни олимлар ўтган асрнинг олтмишинчи йилларига келиб аниқладилар ва ҳамон ўрганишда давом этмоқдалар.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

(Тамом)

Зағлул Нажжор суҳбати, Абдуддоим Каҳел мақоласи 

ва интернет маълумотлари асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дарахт баргидаги бир томчи сувни ичиш учун 12 та чумоли тўпланди. Эътибор тортадиган жиҳати шуки, улар тўрт гуруҳга бўлиндилар. Бунга сабаб сув томчиси бир томонга давоми...

1423 09:00 / 05.09.2023
Муҳтарам, islom.uz сайти кузатувчилари, бир неча кун олдин сайтимизда .Машҳурликка сабаб бўлган мушук воқеаси, номи остида мақола эълон қилган эдик. Мушук билан боғлиқ давоми...

3649 15:07 / 14.04.2023
Ер юзида ҳеч қандай дин, ҳеч қандай тузум тозаликка Ислом дини каби аҳамият бермаган. Ҳатто Қуръони Каримда ҳам инсонлар пок бўлишга чақирилган кўплаб оятлар давоми...

4253 17:00 / 26.01.2021
Саккизоёқ бошоёқли моллюскаларнинг умуртқасиз ҳайвонлар типи машҳур тури бўлиб, ўзига хос кўринишга эга. Саккизоёқнинг бошига саккизта оёқ уланган. Оёқларнинг давоми...

2650 11:30 / 11.06.2021