1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳ ҳаммасини мукаммал қилиб беради

09:00 / 28.11.2021 4983 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тонг отганида:

اللهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ مِنْكَ فِي نِعْمَةٍ وَعَافِيَةٍ وَسِتْرٍ فَأتِمَّ نِعْمَتَكَ عَلَيَّ وَعَافِيَتَكَ وَسَتْرَكَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ

«Аллоҳумма инний асбаҳту минка фий ниъматин ва ъафийатин ва ситрин фаатимма ниъматика ъалаййа ва ъафийатака ва сатрока фиддунйа вал ахироҳ», деб уч марта ва кечқурун уч марта айтган кишига Аллоҳ шу дуода келганидек, ҳаммасини мукаммал қилиб беради», дедилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг неъматингда, офиятингда, айблар ёпилган ҳолда тонг оттирдим. Мени дунёю охиратда неъматда, офиятда, айблар ёпилган ҳолатда бўлишни мукаммал қил.

Ибн Сунний ривоятлари.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Киши уйига кираётганида .Аллоҳумма инний асъалука хойрал давоми...

2335 15:40 / 03.07.2019
Али розияллоҳу анҳу ва Ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон рукуъдан бошларини кўтарсалар давоми...

1502 22:57 / 23.11.2022
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоздан фориғ бўлсалар .Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро давоми...

2993 15:00 / 18.04.2020
Ҳумайд Аъраж роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади.Ким Қуръон ўқиб, сўнгра дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта омин, деб туради,.Дорамий ривоятлари.

1725 18:22 / 09.08.2023