1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса...

16:30 / 10.03.2023 6521 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйқудан олдин Оятал Курсий, Ихлос сураси, Муаввизатайн, Бақара сурасининг охирини ўқиш мустаҳабдир. Бу эътибор қаратиш муҳим бўлган ва таъкидланган ишлардандир. Бу борада бир неча саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган.
Икки саҳиҳ тўпламда Абу Масъуд Бадрийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади». Бир жамоа уламолар «кифоя қилади» деган иборани «кечаси қоим бўлишга кифоя қилади» деб изоҳлайдилар. Бошқалар эса «кечаси етадиган ёмонликларга кифоя қилади» дейдилар.


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча Ихлос сурасини ва Муаввизатайнни ўқирдилар.
Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят келтирилади:
«Исломга кирган ақлли бирор инсонни оятал курсийни ўқимасдан ухлаганини кўрмаганман».
Али розияллоҳу анҳудан қилинган яна бошқа ривоятда шундай дейдилар: «Исломга кирган ақлли бирор инсонни Бақара сурасининг охирги уч оятини ўқимасдан ухлаганини кўрмаганман».
(Бунинг исноди Бухорий ва Муслимларнинг шартига кўра саҳиҳдир.)
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Бирор бир кечани Ихлос сураси ва Муаввазатайнни ўқимасдан ўтказмагин», дедилар. (Шундан кейин) мен бирор бир кечани Ихлос сураси ва Муаввазатайнни ўқимасдан ўтказмадим».
Иброҳим Нахаъийдан ривоят қилинади:
«Улар (аввалгилар) ҳар кеча ана ўша уч сура (Ихлос сураси ва Муаввазатайн)ни ўқишликни мустаҳаб билардилар».
Яна ушбу кишидан ривоят қилинади:
«Улар ётоққа ётган вақт Муаввизатайнни ўқишни таълим берардилар».

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши оталари розияллоҳу анҳумодан бундай ривоят киладилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

1344 04:24 / 01.10.2025
. Юсайра розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни аёлларни такбир, тақдис ва таҳлилга риоя қилишга ва уларни давоми...

1270 05:18 / 25.10.2025
. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Бомдод намозидан кейин давоми...

1341 05:18 / 02.11.2025
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимки .Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи,, деса, у киши учун жаннатда бир хурмо экилади,, давоми...

5232 07:43 / 21.12.2018