1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қуллар

11:00 / 26.11.2021 2913 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадим Америкадаги қулчилик даврида қуллар икки қисмга бўлинар эди:

1. Уй қуллари.

2. Дала қуллари.

Дала қулларига худди ҳайвон сингари муомала қилинар эди. Уларнинг иши ер ҳайдаш, уруғ қадаш ва ҳосилни йиғиштириш эди. Уларда ҳеч қандай ҳақ, эҳтиром, рухсат, дам олиш кунлари ва даволанишлар йўқ эди. Озгина камчиликка йўл қўйишса уларни калтаклашар, ҳосил кўнгилдагидек бўлмаса баъзан уларнинг соҳиблари қўлларини ҳам кесар эди.

Уй қуллари эса бирмунча ўзларини фаровончиликда ҳис қилишар, ўзларини дала қулларидан юқори табақада деб ўйлашар эди. Чунки улар хўжайинларидан қолган овқатларни ейишар, эскирган кийимларини кийишар, уйда хизмат қилишар эди.

Дала қуллари озодлик учун қачон ҳаракат қилишса уй қуллари дарров бунинг хабарини хўжайинларига етказишар, хўжайинлари уларни ваҳшийларча азоблар эди.

Агар бу ҳолат ҳақида озроқ тафаккур қилсангиз қуйидаги ҳақиқатларга дуч келасиз:

1. Дала қулларининг қўзғолонларига биринчи бўлиб қарши чиққанлар хўжайинлар эмас, ўз имтиёзларини хўжайинларининг боқийлигига боғлиқ деб ўйлайдиган уй қуллари бўлган.

2. Баъзи қуллар ўзлари боғланган занжир бошқа қуллар занжирига қараганда салгина узунроқ бўлгани учун ўзларини боғланмаган деб ўйлашади.

3. Инсон узоқ вақт қулликда қолса ундан лаззатланадиган, ундан қаноатланадиган, озодликка бўлган ҳар қандай ҳаракатни хиёнат деб ўйлайдиган бўлиб қолади.

4. Баъзилар озодликка уринадиганларни ёмон кўришади. Чунки улар қалбининг туб-тубидан озод бўлишдан ожиз. Улар тобеликка ўрганиб қолишган. Озодлик эса бу тобеликни бекор қилади.

  Узоқ йиллар кишанда турган кишининг ҳурриятга нисбатан фитрати ўзгариб қолади. Шунинг учун у хўжайини билан бирга тура олмайди. Чунки хўжайин хўжайинда. Қолаверса қулларнинг зиддига ҳам тура олмайди. Чунки улар қулда. Бунинг сабаби, улар масъулиятдан қўрқишади.

   Бугун биз қулликнинг икки ҳолатини ҳам яшаб ўтаяпмиз. Бугун ижтимоий адолатни талаб қилсанг сени фитначига, ватан хоинига чиқарадиганлар тиқилиб ётибди. "Бу киши четдан молиялаштирилаяпти" дейдиганлар ҳам топилади ичимизда.

   Дунёда озодликка интиладиган  барча инсонларни "уй қуллари" ёмон кўришади.

   У "қуллар" хор бўлган инсонлардир!

  Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳақиқий бахтсаодатни инсон Аллоҳга итоат, Унга таслимият ва муҳаббат билангина топади, чунки Аллоҳ бандасини Ўзига муҳтож қилиб яратган. Бу муҳтожлигимизни давоми...

2886 14:00 / 26.01.2023
Бир йигит кекса отасини шифокорга олиб борди. Шифокор кўригидан қайтаётганда отахон .Болам очликни ҳис қиляпман,, деди. Ўғил дарҳол отасини қиммат ресторанлардан давоми...

2056 13:04 / 15.04.2023
Ферузободий айтади .Шукр соликларнинг энг олий даражасидир. У ризо манзиласидан устундир. Чунки у ризони ўз ичига олади ва яна зиёда ҳам бўлади. Ризо шукрнинг давоми...

6288 10:30 / 14.06.2021
Албатта, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзи поклаб, Қуръони Каримда у кишини таърифлаб, қуйидаги оятларни нозил қилди.ndash У давоми...

2306 15:55 / 16.06.2021