1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Муносабат: Оқим тарафдори дейилган имом ноиби аслида бошқа касб эгаси бўлган

12:51 / 01.11.2021 2700 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жорий йилнинг 31 октябр куни расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда «Жиҳодчилар» тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди» сарлавҳали хабар эълон қилинди. Унда ёзилишича, Қашқадарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тадбирда «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

Аниқланишича, улар «Жиҳодчилар» оқими ғоялари йўғрилган аудио-видео кўринишдаги материалларни тинглаб, томоша қилишган ҳамда ҳижрат ва жиҳод қилишга хайрихоҳлик билдиришган.

Мазкур хабарга кўра, гуруҳнинг 12 нафар аъзоси орасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ўрта мактаб ўқитувчиси, масжид имом-ноиби, якка тартибдаги тадбиркор ҳамда мавсумий ишчилар борлиги айтилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасадди идоралар билан олиб борган мулоқотлари натижасида, ушбу хабарда гуруҳ аъзолари қаторида келтирилган масжид имом ноиби аслида бошқа касб эгаси экани маълум бўлди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги мураккаб даврда хушёрлик ва огоҳлик ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа эканини теран англаган имом-хатиблар, имом ноиблари ва диний соҳа ходимлари бузғунчи ғояларга қарши кураш ишларида фаол иштирок этмоқдалар.

Ўз навбатида, ёлғон ёки тасдиқланмаган ахборотни тарқатиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлиши, шунингдек, Ислом дини таълимотларида қаттиқ қораланганини алоҳида таъкидлаймиз.

Халқимиз, айниқса ёшларни Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали дин ниқобидаги шахсларни жиҳод, ҳижрат тушунчаларини ўзларининг ботил даъволарига мослаб талқин этаётган даъватлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бир сичқон катта экинзорда яшар эди. Бир куни экинзор соҳиби, яъни деҳқоннинг қопқон кўтариб кетаётганини кўрди. Шу заҳоти телбага ўхшаб бутун экинзорни айланиб, давоми...

6055 14:00 / 17.03.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Касодга учраган кимлигини биласизларми, дедилар..Бизнинг ичимизда касодга давоми...

8536 14:00 / 13.09.2021
Ўнг тарафдаги расмда бошига қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиб юрган киши ўн беш йилдан ортиқроқ вақт ўз мамлакатида бўлмагандан сўнг уни шарафлаш учун Ироққа давоми...

7024 16:46 / 11.03.2024
Бразилиялик ёзувчи Пауло Коэло қуйидаги қисқа ҳикояни шундай баён қилади.Бир ота газета ўқишга уринарди. Лекин кичик ўғли унга халақит бериб, газета ўқитмас эди. давоми...

2641 14:00 / 27.12.2022
Аудиолар

211059 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130320 14:35 / 11.08.2021